"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ИНСОН ҲУҚУҚЛАPИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАPАЦИЯСИ – ИНСОН ОМИЛИГА ҒАМХЎPЛИКНИНГ ОЛИЙ ИФОДАСИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосаланган бозор иқтисодиётини ривожлантириш, халқимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўз нуфузига эга бўлишига йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Асосий қонунимиз ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар жамият ва давлат фаолятининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Декларациянинг барча асосий принциплари Ўзбекистон Конституциясида ўз ифодасини топган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Pеспубликаси инсон ҳуқуқлари бўйича 70 асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида белгиланган асосий қоидаларни миллий қонунчилигимиз имплементация этиш орқали мамлакатимиз бошқа ривожланган демократик давлатлар орасида ўз нуфузи ва мавқеига эга бўлди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида ўзига хос миллий тизим яратилди. Декларация асосида қабул қилинган халқаро конвенцияларни ратификация қилиш орқали Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти томонидан инсон омилига эътибор, ҳуқуқи соҳасида умумэътироф этилган тамойилларга садоқатли эканини яққол намоён этди. Бу – бежиз эмас. Чунки унда инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарурлиги таъкидланган. 1-моддасида “Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак”, 3-моддасида “Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир”, 7-моддада эса “Барча одамлар қонун олдида тенгдир ва ҳеч бир тафовутсиз қонун билан тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадир. Барча одамлар ушбу Декларацияга зид бўлган ҳар қандай камситишдан ва шундай камситишга ундайдиган ҳар қандай гиж-гижлашдан тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадир” дейилган.

Умуман, Декларациянинг қайси бир модда, бандини олиб қараманг, инсон омилига улкан эътибор, унинг бахтиёр ва фаровон яшаши, эмин-эркин бўлишига ғамхўрликнинг ифодасини кўришимиз мумкин. Шу боисдан ҳам 2018 йилда ушбу ҳужжат қабул қилинганининг 70 йиллиги мамлакатимизда ҳам кенг нишонланди, давлатимизнинг бугунгидек тараққий этишидаги тутган ўрни кенг тарғиб этилди.

Чиндан-да ҳар биримизнинг эмин-эркин, бахтиёр, фаровон ҳаёт кечиришимизнинг ҳуқуқий асосларидан бири инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясини чуқур ўқиб ўрганиш, мазмун-моҳиятини теран тушуниш – ўзлигимизни англашимизга замин яратади..

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: