"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

Уруғлик чигитлар экиш мавсумига тайёрланаяпти

Амударё туманидаги “Амударё пахта тозалаш” АЖда 2019 йилнинг 3 январида Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокурори томонидан белгилаб берилган устувор йўналишларга амал қилинган ҳолда ишлаб чиқарилган уруғлик чигитни дорилаш цехларига ташишни давлат стандартлари талабларига мос равишда йўлга қўйиш, уруғлик чигитнинг сифатини  бузмаслик, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, дориланган уруғлик чигитларни транспортда ташишда белгиланган қоидаларга риоя қилиш, уруғлик чигит сақланадиган омборларни дезинфекция ва дезинсекция қилиш, уларни ёғоч тагликлар устига тахлаш, омборхона ҳароратини белгиланган меъёрда сақлаш ва селекцион навларнинг аралашиб кетмаслигини таъминлаш масалаларига эътибор кучайтирилмоқда.

Бугунги кунда ушбу корхонада режадаги 1500 тонна уруғлик чигитнинг 674 тоннаси, яъни 44,9 фоизи дориланиб, экиш учун тайёр қилиб қўйилди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: