"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Ветеринария хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида кўргазмали семинар ташкил қилинди

Бугунги кунда туманимиз бўйича 11 та зооветеринария пунктлари мавжуд. Уларда кўрсатилаётган ветеринария хизмати сифатини янада яхшилаш мақсадида туман Ветеринария бўлими томонидан кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда. Дастлабки семинар 4 февраль куни Бобур номли овулдаги Жумур овул маҳалласида жойлашган зооветеринария пунктида ташкил қилинди.

Айтиш керакки, ҳудудлардаги 11 та зооветеринария пунктларига қарашли сунъий уруғлантириш шоҳобчалари, ҳудудий “Насл хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан туман бўйича 8 та сунъий уруғлантириш нуқталари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда улар тўлиқ фаолият юритиб келмоқдалар ва 2018 йил давомида туман бўйича 26 минг 812 бош сигирлар сунъий уруғлантирилди.

Туман ветеринария бўлими томонидан қишлоқ хўжалик ва уй хайвонларини касаликлардан ҳимоя қилиш, аҳолини одам ва хайвонлар учун умумий бўлган касаликлардан муҳофаза қилиш, туман ҳудудини бошқа ҳудудлардан хайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан муҳофаза қилиш, ягона давлат ветеринария назоратини амалга ошириш, атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг ветеринария-санитария муамммоларини хал этиш, ветеринария ходимларини тайёрлаш ва уларининг малакаларини ошириш каби ишлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туман ҳудудидаги фермер ҳўжаликлари ва аҳоли қаромоғида 143 минг 427 бош йирик шохли мол, 39 минг 491 бош сигирлар, 94 минг 358 бош қўй ва эчкилар, 861 минг 153 бош парранда, 578 бош от, 8 минг 900 бош итлар рўйхатга олинган бўлиб, уларга ветеринария хизматлари кўрсатилмоқда.

Ветеринария бўлимида 29 нафар мутахассис фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 9 нафари олий, 20 нафари ўрта махсус маълумотли мутахассислардир. Соҳани ривожлантириш ва ветеринария хизмати кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида туман ветеринария бўлими мутахассисларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилаяпти. Шу мақсадда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ветеринария қўмитаси ва туман ҳокимлиги томонидан ветеринария соҳасида фаолият юритаётган ходимларга 2 та хизмат мотоцикли, 15 та махсус кийим, 14 та терможамлама, 25 та ветеринария сумкаси ва 19 та хизмат велосипедлари берилди.

Ўз навбатида бўлим ходимлари ҳам зиммаларига юклатилган вазифаларни аъло даражада адо қилиш йўлида фидойилик билан меҳнат қилмоқдалар.

Семинарда зооветеринария пунктларида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш, улар орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Баҳодир Бекчанов, туман Ветеринария бўлими бошлиғи ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: