"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун семинар ташкил қилинди

Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасига катта эътибор қаратилиб келинмоқда.Туман миқёсида мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни ошириш, муассасанинг моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни тадбиқ қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2019 йил 2 февраль куни 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Амударё академик лицейи мажлислар залида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Мактабгача таълим вазирлиги бир гуруҳ ходимлари иштирокида семинар ташкил қилинди. Семинарга тумандаги барча  мактабгача таълим муассасалари мудирлари, тарбиячи ходимлари ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирок қилдилар.

9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби Мусиқа мактабининг мажлислар залида   мактабгача таълим муассасалари мудирлари ва тарбиячи ходимларига мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича маълумотлар берилди. Семинар давомида муассасаларда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш, ижро интизоми ва муассаса ҳужжатларини юритиш, ота-оналар бадал тўловларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ишлари бўйича тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.

Мактабгача таълим муассасалари учун янгидан жорий  қилинган Давлат талаблари  ҳамда  “Илк қадам” ўқув дастурини мактабгача таълим муассасаларида амалиётга тадбиқ қилиш, мактабгача таълим муассасаларига болалар қамровини ошириш ва бу борада олиб борилаётган ишлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2018 йил 27 апрелда қабул қилинган санитария нормалари ва қоидалари бўйича Академик лицейнинг мажлислар залида муассасаларнинг хўжалик ишлари бўйича мудири, ҳамшира ва ошпаз ходимлари учун семинар ўтказилди.

Муассасаларда тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил қилиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Мактабгача таълим вазирлиги ходимлари Шамшиддин Мамутов ва Бахтигул Абдуллаевалар  мактабгача таълим муассасаларда соғлом овқатлантиришни тўғри ташкил қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли сақлаш, кундалик менюларни тўғри тузиш ҳамда бу борада санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилиш юзасидан тушунчалар бериб ўтдилар.

Қизиқарли ва фойдали маълумотларга бой бўлган семинарда мавзулар слайдлар ҳамда кўргазмали воситалар орқали янада чуқуурроқ ёритиб берилди.

Семинар охирида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар. Бундай семинарларнинг ташкил қилиниши мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш ва ёш авлодга замонавий  таълим-тарбия беришда муҳим аҳамият касб этади.

А.Насириллаев, туман Мактабгача таълим бўлимининг маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича шўъбаси методисти.

Янгиликни бўлишинг: