"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Амударё туманида Иқтисодий суд томонидан ўтган йили 83,1 фоиз иш сайёр судда кўрилди

Туман Иқтисодий суди томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда суд мажлисларининг тарбиявий ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида кўрилаётган ишларни аксарият ҳолларда сайёр суд мажлисларида жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодий суд томонидан 2018 йил давомида 2 минг 485 та иш кўрилган бўлиб, шундан 1 минг 218 таси Амударё туманида кўриб чиқилди.

Суд мажлисининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш мақсадида суд томонидан 2 минг 71 иш, яъни жами кўрилган ишларнинг 85,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Шундан 1 минг 12 та иш, яъни 83,1 фоизи Амударё тумани бўйича кўрилди.

Иқтисодий суд томонидан туманда одил судловни амалга ошириш, судни «Адолат қўрғони»га айлантириш мақсадида аҳоли ўртасида учрашув, очиқ суҳбатлар мунтазам ўтказилмоқда. Уларга муаммоларини ҳал қилишда, бузилган ҳуқуқларини тиклашда яқиндан ёрдам кўрсатиб борилмоқда.

Ў.Собиров,

туман Иқтисодий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: