"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

2019 ЙИЛДА АМУДАPЁДА 2937 НАФАP ИШСИЗ ЁШЛАP ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАP ФАPЗАНДЛАPИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлашнинг асосий шартларидан бири бандликдир. Бирор касб-ҳунар билан шуғулланган одам албатта ўз оиласи иқтисодини таъминлайди, жамиятга ҳам нафи тегади.

2019 йилда ишсиз ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг бандлигини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликасининг манзилли режаси ишлаб чиқилгани ҳам шу мақсадга бандлик таъминланишига хизмат қилади.

Мазкур режага мувофиқ Амударё туманидаги ишсиз ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг 149 нафари ҳунармандчиликка, 160 нафари касаначиликка жалб этилади, 190 нафари меҳнат ярмаркалари орқали ишга жойлаштирилади, 150 нафар ёшларга “ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ер ажратиб берилади, 82 нафарининг деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлиги таъминланади, 25 нафарининг бандлиги эса “YOSHLAR KELAJAGIMIZ” жамғармаси орқали таъминланади.

Шундай қилиб, жорий йилда 2937 нафар ишсиз ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг ишлаб даромад топишларига ва жамиятнинг фаол аъзоларига айланишига эришилади.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: