"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Амударё туманида фаолият юритаётган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари диққатига!

Амударё тумани Статистика бўлими 2018 йилда бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги йиллик давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим қилишингизни сўрайди.

Туманимизда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг 1-КВ йиллик статистика ҳисоботи – 2019 йилнинг 26 февраль санасигача;

Пахта, ғалла, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжаликларининг 1-FX йиллик статистика ҳисоботи – 2019 йилнинг 25 февраль санасигача;

Туманимиздаги давлат ташкилотларининг 1-Notijorat йиллик статистика ҳисоботи – 2019 йилнинг 15 февраль санасигача тақдим қилиниши керак.

Давлат статистика ҳисобот шакли Интернет тармоғи воситасида давлат статистика ҳисоботлари электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблон)ни Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Сизнинг тақдим қилган ҳисоботингиз умумлашган ҳолда туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларида акс этади. Шунинг учун ҳар бирингиздан давлат статистика ҳисоботларига бефарқ қарамаслигингизни сўраймиз.

Унутманг! Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳар ким имкон борича ўз ҳиссасини қўшса, аҳолининг янада фаровон ҳаёт кечириши, улар учун муносиб турмуш шароити яратилиши таъминланади.

Амударё тумани Статистика бўлими.

Янгиликни бўлишинг: