"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

“МЕНИНГ ҲУҚУҚИМ – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА” ИНШОЛАP ТАНЛОВИДА ИШТИPОК ЭТИНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИНГ!

Аҳолининг ҳуқуқий онг ва саводхонлигини ошириш, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадидаги “Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” номли грант лойиҳасига кўра таҳририят томонидан “Менинг ҳуқуқим – қонун ҳимоясида” мавзусидаги иншолар танлови ўтказилади.

Таълим муассасаларининг 6-10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган танловга қабул қилинадиган иншолар компьютерда терилиши ва ҳажми 2 бетдан ошмаслиги керак. Иншолар “Менинг ҳуқуқим – қонун ҳимоясида” мавзусидаги иншолар танловига деб кўрсатилган ҳолда таҳририятга топширилади ва февраль ойининг охирига қадар қабул қилинади.

Иншолар танловида аниқланган 1-3-ўрин ғолиблари 2019 йилнинг 5 март куни эълон қилинади ҳамда уларга диплом ва совғалар топширилади.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: