"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

“ҚИЛИЧБОЙ” МАДАНИЯТ МАPКАЗИДАГИ ТЎГАPАКЛАPДА ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАPГА САНЪАТ СИPЛАPИ ЎPГАТИЛМОҚДА

Қиличбой овулидаги Маданият ва аҳоли дам олиш маркази нафақат санъатсеварлар, балки овул аҳли учун ҳам севимли масканга айланди. Марказда ташкил этилган тўгаракларда ёшлардаги истеъдодлар кашф қилиниб, уларнинг янада шаклланишига кўмаклашилмоқда.

Ўтган йили қайта таъмирланиб, замонавий қиёфага келтирилган марказда фаолият кўрсатаётган “Ашула” ва “Драма” тўгараклари 2017 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги пайтда 40 нафардан зиёд истеъдодли ёшлар санъат сирларини ўрганишмоқда. Уларга тажрибали устозлар Ўктам Бозорбоев ҳамда Мирсаид Қодировлар қўшиқчилик ва актёрлик маҳоратини ўргатиб келмоқда. Тўгарак аъзоларидан Д.Худойберганов, С.Бектурсунова, Қ.Матсафоев, Ж.Баҳромов, И.Мадаминов, О.Ўрозметов, И.Оллаберганов ва бошқалар турли тадбирларда ўз истеъдодларини намойиш этиб, фаол иштирок этишмоқда.

Тўгаракнинг истеъдодли аъзолари, айниқса, туман миқёсида ўтказилган “Ниҳол”, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловларида ўз фаолликларини кўрсатдилар.

“Қиличбой” маданият маркази томонидан тўгарак аъзолари учун саёҳат уюштирилиб, Нукус шаҳридаги И.Савицкий номли санъат музейига ва Болалар қўғирчоқ театрига томошага олиб борилди.

Н.ЭШЧАНОВА,

туман Маданият маркази ходими.

Янгиликни бўлишинг: