"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Коллежда “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

1 февраль куни Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида “Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” номли грант лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини коллеж директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Pасул Тожибоев кириш сўзи билан бошлаб берди. Шундан сўнг “Менинг  оилам” газетасининг масъул котиби Алламберган Жуманиёзов жамиятда юксак онг ва дунёқарашни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари маданиятини юксалтириш мақсадида амалга ошириладиган “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси ва унинг вазифалари ҳақида гапирди.

Давра суҳбатида туман Адлия бўлими ходими Несип Калимбетов Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди.

Маъруза юзасидан коллежнинг 4/16 қурилиш ва пардозлаш гуруҳи 3-босқич ўқувчиларидан  Дилафрўз Шерметова, Моҳира Pўзметова, Аброрбек Ҳайитбоев, Асадбек Султонов Дилшодбек Қурбонбоев ва Феруза Сафарниёзовалар сўзга чиқишиб, жамиятда юксак ҳуқуқий онг ва дунёқарашни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилаётган ушбу тадбир фаолиятига катта баҳо бердилар.

Давра суҳбати фаолияти ҳақида сўз юритган ўқувчилар бу тадбирнинг ёшларда ҳуқуқий билимларнинг ошишига катта ёрдам беришини таъкидладилар.

Алламберган Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: