"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

ФАХPИЙ УСТОЗЛАP МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАPИ БИЛАН УЧPАШДИЛАP

1 февраль куни Қиличбой овулидаги 15-сонли умумтаълим мактабида “Нуроний” жамғармаси Амударё тумани бўлимининг “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” номли грант лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилиб, унда фахрий ўқитувчилар ва мактабнинг битказувчи синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбати шаклида ўтказилган ушбу тадбирни мактаб директори Муроджон Болтаев кириш сўз билан очиб, Нуронийлар иштирокида ўтказилаётган бундай тадбирларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшишга ишонч билдирди.

Тадбирда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Алламберган Жуманиёзов сўзга чиқиб, ушбу тадбирнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, уларни мафкура майдонининг ҳар қандай ҳуқуқларидан ҳимоя қилишга, маънавий дунёсини бадиий етук асарларга сингдирилган ғоялар билан бойитишга, китобхонликка жалб қилиш орқали уларнинг маънавиятини юксалтиришга таъсири кучли бўлиши ҳақида гапирди.

Тадбирда фахрийлардан Pоза Исмоилова, Амин Қулбоев, Комила Ўразметова, Аминбой Pажабов, Саломат Ботирова ва Бозоргул Машариповалар сўзга чиқишиб, ёшларни яхши билим олишга, одобли бўлишга ва бизнинг миллатимиз руҳига мос, қалбларга маънавий озиқ, бойлик берадиган китобларни кўпроқ ўқишга даъват этдилар.

Шундан кейин 11 синф ўқувчиларидан Мавлуда Ҳасанова, Паризод Норимова, Қундуз Тўлибоева, Марҳабо Pажабова, Ҳакимжон Бекимбетов, Дилхуш Йўлдошев ва Шаҳризода Бозорбоевалар сўзга чиқишиб, устозлар – фахрий ўқитувчилар билан ўтказилаётган ушбу учрашув тадбири уларда катта таассуротлар қолдираётгани, албатта уларнинг ўгит-насиҳатларига амал қилишлари ҳақида гапирдилар.

Давра суҳбати якунида мактаб директори Муродбой Болтаев тадбир ташкилотчиларига ва тадбирга ташриф буюрган фахрий онахон ва отахонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: