"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

БОТУЛИЗМ – АСОPАТИ ХАВФЛИ БЎЛГАН КАСАЛЛИК

Ушбу хасталик овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури ҳисобланиб, аксарият ҳолларда уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг тузламаси, бақлажон икраси ва бошқа консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида юзага келади. Ботулизм микроби консерваланган озиқ-овқат маҳсулотларида кислородсиз муҳитда тез кўпаяди. Касалликнинг яширин даври 2 соатдан 3-4 кунгача чўзилади.

Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар – уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг тузламаси, бақлажон икраси ва бошқа консерва маҳсулотларидир. Уй шароитида тайёрланган ва айниган консерва маҳсулотларини баъзан мазасини таътиб кўриб, ютмаганда ҳам касалланиб қолиш мумкин. Бундай вақтда беморни ҳар ким ўз билганча даволаши қатъиян маън этилади.

Овқатдан заҳарланишларнинг илк белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Хонадон шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлаш технологияси ва етарлича санитария-гигена қоидаларига амал қилиш имконияти мавжуд эмас. Бир сўз билан айтганда, уй шароитида тайёрланган консервалар истеъмол учун кафолатли деб бўлмайди. Шунинг учун кўча-кўйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилганда, ёрлиғи, қайси корхона томонидан ишлаб чиқарилганлиги, санаси ҳамда яроқлилик муддатига эътибор бериш, харид қилган консерва банкаларни очишдан олдин уни чайқамасдан кўздан кечириш, яъни банкадаги суюқлик тиниқлигига, маҳсулот эзилмаганлигига эътибор бериш, консерва банкасининг қопқоғи шишган, очилиб кетган, тиниқлиги бузилган ва бошқа кўрсаткичлардан бирортаси мавжуд бўлса, бундай маҳсулотни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

Хулоса қилиб айтганда, ботулизм инсон ҳаётига жиддий хавф солувчи хасталик ҳисобланади. Албатта, юқоридаги тавсияларга риоя қилиб, ўз саломатлигингизга эътибор берсангиз, фойдадан холи бўлмайди.

Тамара Саидова, туман Тиббиёт бирлашмаси

Саломатлик бўлими шифокори.

Янгиликни бўлишинг: