"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Мактабда “Кузатув кенгаши” ташкил этилди

19 январь куни 50-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Pеспубликаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мх сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январь куни 3118-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги намунавий Низом талаблари асосида “Кузатув кенгаши” аъзоларини сайлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ота-оналар вакилларидан 2 киши, собиқ битирувчилар вакилларидан 2 киши, фахрий ўқитувчилар вакилларидан 1 киши, ҳомийлардан 2 киши ва фаолият кўрсатаётган ўқитувчилардан 2 киши очиқ овоз бериш йўли билан мактабнинг “Кузатув кенгаши ” аъзолигига сайландилар.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: