"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Экологик хайрия ҳашарида туман бўйича жами 154 минг 995 нафар киши иштирок этди

Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йилнинг 22 январь куни қабул қилинган 41-ф-сонли фармойишнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 24 январь куни 21-Б-сонли, Амударё тумани ҳокимининг 02-ф-сонли фармойишлари қабул қилиниб, жорий йилнинг 26 январь куни юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам умумхалқ экологик хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Экологик хайрия ҳашарида туман бўйича жами 154 минг 995 нафар киши иштирок этди. Уларнинг 73 минг нафардан ортиғини ёшлар ташкил қилди. Шу куни туман бўйича 243,7 гектар майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ва 204,5 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари махсус жойларга чиқариб ташланди.

Шунингдек, туманда 116 км. узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланди, 45 та қабристон ва 1 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди ҳамда 12 минг 864 туп мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилди.

Туман ҳудудларини ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш ишларига 74 та техника воситалари жалб қилинди.

Умумхалқ экологик хайрия хашари кунида кам таъминланган, уй-жойларини таъмирлашга эҳтиёжманд оилаларга, ногиронлар ва ёлғиз қарияларга моддий ёрдам кўрсатиш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилди. Шу куни 25 та оила уй-жойлари таъмирланиб, бу ишларга 1 млн. 102 минг сўм пул сарфланди. Шунингдек, 213 нафар эҳтиёжманд оилаларга, 57 нафар ногиронлар ва ёлғиз қарияларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Умумхалқ экологик хайрия ҳашарида иштирок этган тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотларнинг меҳнат жамоалари Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш каби хайрли ишларга сарфлаш мақсадида бир кунлик иш ҳақларини тегишли ҳисоб рақамига ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Умумхалқ экологик хайрия ҳашарининг Амударё туманида уюшқоқлик билан ўтгани аҳоли оғзибирчилиги намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Алламберган Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: