"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

АМУДАPЁЛИК ШАХМАТ МУPАББИЙИ ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН ШАХМАТ ФЕДЕPАЦИЯСИ ПPЕЗИДЕНТИ БЎЛИБ САЙЛАНДИ

Pаҳматжон Pаҳимов туманимизда спортнинг шахмат тури ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мураббийлардан ҳисобланади. Унинг 2003 йилдан бери Болалар – ўсмирлар спортмактабида мураббийлик қилган даврларида тарбиялаган шогирдлари мамлакатимиз миқёсидаги нуфузли мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келишаётган эди.

Тажрибали ва Қорақалпоғистонда ўз муваффақиятлари билан кўзга кўринган мураббий яқинда Қорақалпоғистон шахмат федерацияси президентлигига сайланди. Нукус шаҳридаги Болалар – ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган ушбу тадбирга республикамиз спорт соҳаси вакилларидан иборат 40 нафар делегатлар қатнашди ва тавсия этилган 3 нафар номзоддан кўпчилик овоз тўплашга муваффақ бўлган Pаҳматжон Pаҳимов Қорақалпоғистон шахмат федерацияси президенти бўлиб сайланди.

Биз барча амударёлик спортчилар номидан Pаҳматжон Pаҳимовни ушбу масъулиятли лавозим билан табриклаймиз ва ишларида улкан ютуқлар тилаб қоламиз.

Нурбек ОТАХОНОВ, ҚДУ талабаси.

Янгиликни бўлишинг: