"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

2014 йил учун мунажжимлар башорати

Қўй /21.03-20.04/

Қўй буржи остида туғилган инсонларни шубҳасиз ёрқин йил қарши олмоқда. Улар ҳамкорлар ҳамда атрофдагилар билан муносабатга янгича ёндошадилар. Бунда оила, уй билан боғлиқ муаммолар ҳам эътибордан четда қолмайди. Ўзларини бўйдоқ, деб ҳисоблаб юрганлар ҳам айнан бу йилда ўзларига оилавий муҳит ва шахсий бошпана етишмаётганлигини ҳис қиладилар. 2014 йилда аввал келишмовчиликлар бўлган қариндошлар билан муносабатларни тиклаш ва ярашиш учун қулай палла.

2014 йил улар учун иккита муҳим даврга ажратилади. Августга қадар "аста юрсанг узоққа борасан” деган ақидага амал қилувчилар учун омадли давр ҳисобланади. Эҳтиёткорлик, атрофдагиларнинг заруратига эътибор ва уларни тўғри таҳлил қила билиш бурж вакилларининг барча ишларида омад келтиради. Йилнинг иккинчи ярми янада фаолликни ва айрим ҳолларда қаътий қарорлар чиқаришни талаб қилади. Мартдан июлгача бўлган даврда улар ўз жуфтларига қўйган талабларини яна бир бор кўздан ўтказишларига тўғри келади.

Янги муносабатларни бошлашда юлдузларёз фаслигача шошилмасликни маслаҳат беради. Ана шунда сиз вазиятга тўғри баҳо бериш имконига эга бўласиз. Бўйдоқлар учун оила қуриш ва жуфтларини ота-оналарига таништириш учун қулай вақт.

Бузоқ /21.04-21.05/

Келаётган 2014 йил бузоқ буржидагилар ҳаётларида муҳим паллалардан бири бўлиши кутилмоқда. Ўз ҳаётларига теран қарашни шакллантириш улар учун энг долзарб масала бўлиб қолади. Бу янги муносабатлар ёки ўзгаришларда, севимли инсон билан муносабатларда ўз аксини топади. Кўпчилик бузоқ буржидаги инсонларни кўплаб янги танишувлар кутмоқда. Сиз ғоятда киришимлилик, бошқаларга нисбатан эътиборлилик билан турлихил одамлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатасиз. Бу сизнинг мансаб пиллапояларидан юқори кўтарилишингизда ҳам катта рол ўйнайди. Лекин яқинларингиз билан ва бошқа жиддий муносабатларда бу йил унчалик омадли бўлмайди. Сиз уларнинг муносабатларининг қанчалик мустаҳкам эканлигини синаб кўрасиз.

Бу бурж вакиллари ўзларида ғамхўр, эътиборли ҳамкорга кучли эҳтиёж сезишади. Йилнинг биринчи ярмида худди шундай одамни учратасиз. Аммо бу сиз учун янги танишув бўлмайди. Юлдузлар сизга ҳаддан ташқари жуфтингизнинг таржимаи ҳолига қизиқиб юришингизни маслаҳат бермайди. Йилнинг иккинчи ярмида кўпдан бери ёлғиз бўлганларга ажойиб муносабатларни амалга ошириш имкони туғилади. Яқинларингизга эътиборли бўлиш тавсия қилинади.

Эгизаклар /22.05-21.06

Бу йил эгизаклар учун осуда ва катта имкониятларни амалга ошириш учун қулай йил бўлади. Бунда улар узоқ муддат ўзлари олдида кўндаланг бўлиб турган вазиятни тўғри баҳолай олишлари керак бўлади. Жиддий ва қатъиятли эгизакларга иш ва соғлиқ борасида омад кулиб боқади. Иш борасида аниқ қарорлар қабул қилиш, раҳбарлар билан муносабатларни яхшилаш учун айниқса қулай палла. Кўплар ўз соғлиқларини яхшилаш билан машғул бўлишади. Соғлиқ борасида жиддий қайғурмасангиз, касалликнинг янги асорати пайдо бўлиш хавфи бор. Соғлиқлари безовта қилмаган эгизакларда ҳам бирданига соғлиқларини мустаҳкамлаш, соғлом ҳаёт тарзи билан шуғулланиш фикри туғилади. Шу билан бирга бу йил эгизакларнинг дўстлари даврасида ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

Йилнинг биринчи ярмига келиб, сизнинг шунча пайтдан буён дўст, деб қараб келган инсонингиз сиз учун дўстдан ҳам қадрлироқ эканлигини пайқаб қоласиз. Бу муносабатлар октябрь ойига бориб авж нуқтага чиқади. Бу пайтда ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилиши кузатилади.

Қисқичбақа /22.06-22.07/

Юлдузлар 2014 йил қисқичбақалар учун унутилмас тассуротларга бой бўлишини башорат қилишмоқда. Уларни иш борасида ёқимли сюрпризлар кутмоқда. Айниқса ўқиш ёки хизмат билан боғлиқ бўлган чет эл сафари муваффақиятли бўлиши кутилмоқда. Аввалги 3 ой йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилиш, ҳаракатларни режалаштириб олиш учун қулай. Апрель ойидан бошлаб фаол ишга киришиш зарур. Бу вақт орзуларингизни амалга ошириш учун имкон пайдо бўлади.

Йилнинг иккинчи ярмида улар даромаднинг илк меваларидан баҳраманд бўладилар.

2014 йил бу бурж вакилларининг кўпчилиги бирор хобби ёки каръера ё қўшимча даромад топиш йўлларини излаб топадилар. Қисқичбақалар учун бу йил иқтисодий борада омадли бўлиши кутилмоқда. Йилнинг биринчи ярмида ота-онангизга айниқса эътиборли бўлинг.

Ўзингиздан анча катта, баланд мавқедаги инсон билан яқин муносабатларга киришишингизга тўғри келиши мумкин. Аммо бу муносабатларнинг нечоғлик жиддий эканлиги ҳақида албатта ўйлаб кўринг.

Фарзандларингизнинг талаб ва эҳтиёжларига кўп куч сарфлашингизга тўғри келиб, бурч ва вазифаларингизни бажаришга кўп эҳтиёж сезилади.

Арслон /23.07-23.08/

Кўпчилик арслонлар учун бу йил хотиржам ва осуда кечиши кутилмоқда. Аммо мана шу хотиржамлик остида ички жиддий ўзгаришлар, ўз ҳаётига қайта назар ташлаш истаги кабилар юзага келиши мумкин.

Уй ва оила билан боғлиқ масалалар йил бўйи арслонларнинг диққат марказида бўлади. Кўпчилик бу бурж вакиллари ўз муносабатларини никоҳ билан қонуний ҳал қилишга қарор қиладилар. Лекин юлдузлар сизга мартдан июлгача бўлган даврда никоҳ ва бошқа ҳал қилувчи қадамларни қўймасликни башорат қилмоқда. Илк баҳорда бурж вакилларини янги севги муносабатлари кутади. Ўз меросхўрларини кутаётганларнинг йил охирида орзулари ушалади.

Ота-онангиз ёки катта ёшли қариндошларингиздан бирининг соғлиги ёмонлашиб, сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлади.

Бунинг учун олдиндан ҳаяжонланмасангиз ҳам бўлади. Чунки ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар кутилмаяпти. Муҳими, улар ҳозир сизнинг эътибор ва меҳрингизга муҳтож.

Паризод /24.08-23.09/

2014 йил паризод буржидагилар ҳаётида катта ўзгаришлар кутилмайди. Лекин бир қарашда майда туюлган ўгаришлар бу бурж вакилларининг зерикишларига йўл қўймайди. Янги танишувлар юз бериб, улар янги дўстлар орттиришади. Охир-оқибат улар оиланингяқин инсонига айланиб қоладилар.

Кўпчилик сунбулалар омма томонидан тан олинишига, янги жамоаларда ўзларини синаб кўриш, лидер бўлиш имконига эга бўлади.

Кўплаб сунбулалар келаётган йилда ўз жуфтининг янги қирраларини кашф қиладилар.

Шундай муносабатлар яқинлар ўртасида ҳам юз бериши мумкин. Яқинлар ўртасидаги тушунмовчиликлар мартгача давом этиб, кейинчалик аста-секин изга туша бошлайди. Ёлғиз паризодларга юлдузлар дўстлар ва танишлар даврасидан ўз жуфтларини излашларини маслаҳат беради.

Тарозилар /24.09-23.10/

Келаётган йил тарозилар ҳаётининг турли жабҳаларида ўзгаришларга бой бўлиши кутилмоқда. Бу ўзгаришлар уларнинг шахсий ҳаёти ва ота-оналари ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади. Юлдузлар ўтмиш юкидан халос бўлиш, ота-она обрўсидан фойдаланмаслигини башорат қилади. Августгача бўлган даврда тақдир битиклари янада ёрқин намоён бўлади.

Жуфтликлар ўртасида муносабатлар ёмонлашади. Улар бирга бўлиш ёки ажралиш лозимлигини аниқлаб олишга қийналадилар. Юлдузлар сизга бу борада сабрли бўлиш ва севимли инсонингизга нисбатан мулойим бўлишингиз лозимлигини уқтирмоқда.

Чунки у ҳақиқатан ҳам сизни севади ва муносабатларингизни яхшилашга астойдил ҳаракат қилмоқда. Йилнинг иккинчи ярмига келиб вазият ўзгара бошлайди. Сиз нафақат ўзингиз, балки жуфтингиз ҳам фаоллашганини кўрасиз. Ёлғиз тарозилар бу йил собиқ севгилиси билан янги муносабатларга киришишга уриниши мумкин. Ҳаётингиздаги собиқ севгилингиз ўтган хатоларидан ўкиниб, кутилмаганда Сизга алоҳида эътибор бера бошлайди. Лекин сиз ҳиссиётларга берилмай, ҳечбўлмаганда бир неча ой туйғуларингизни синаб кўришингизга тўғри келади.

Чаён /24.10-22.11/

2014 йил чаён буржи вакиллари ниҳоят кўп вақтлардан буён олға юришларига тўсқинлик қилаётган ғовлардан қутулиб, мустаҳкам оёққа туриб олиб, ўзларини кашф қиладилар.

Сизнинг мулоқот доирангизда ҳам ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Сизни бош ғояларингиздан чалғитувчи танишлар ўтмишда қолиб, сизнинг ривожланиш даражангизга мос янги инсонлар тез орада ҳаётингизга кириб келади. Бу йил янги уй қуриш истагидаги чаёнларга омадли бўлади. Йилнинг иккинчи ярмида янги марраларга чиқиш, шахсий ишингизни очиш, омма эътирофига сазовор бўлиш ва раҳнамолик ўрнини эгаллаш имкониятига эга бўласиз.

Йил бу бурж вакилларини шахсий ҳаётларида катта ўзгаришлар юз бермаслигидан огоҳ етмоқда. Юлдузлар сизга ортиқча худбинликни намоён қилмасликни маслаҳат беради. Жуфтингизнинг сизнинг ғояларингизга тўғри келадиган инсонлигини эътироф этган ҳолда, у билан биргаликда ўзингиз ҳам яхши томонга ўзгараётганингизни, мулойим ва босиқ бўлиб бораётганингизни ҳам эътиборга олинг.

Ўқотар /23.11-21.12/

Юлдузлар бу йил ёйларни сюрпризларга тўла ҳаяжонли дамлар кутаётганидан далолат бериб турибди. Бу ўзгаришлар сизнинг ҳаётга ва ўзингизга бўлган қарашларингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Бу айниқса йилнинг биринчи ярмида яққол намоён бўлади. Улар ҳаёт шароити, атроф-муҳит, иш ўрни ўзларининг ўсиб бораётган даражада тўғри келмай қолаётганини ҳис қиладилар. Сизнинг меҳнатингизга тўланаётган ҳақ касбий маҳоратингиз даражасига жавоб бермаётгани ҳақида ўйлаб қоласиз. Айрим бурж вакиллари ўзларида санъатга иштиёқсезадилар. Ана шундай кайфият билан айримлар ўзлари ёқтирмаган ишни ташлайдилар, айримлари эса ишга бўлган қизиқишини йўқотадилар. Йилнинг иккинчи ярмида ўзларида динга ва фалсафага иштиёқ ҳиссини туядилар. Лекин юлдузлар бунга муккасидан кетиш тушкунликка олиб келиши мумкинлигини башорат қилишмоқда.

Тоғ эчкиси /21.12-20.01/

2014 йилнинг илк дамлариданоқ бу бурж вакиллари ҳаётнинг кўп жабҳаларида фаол ҳаракат қила бошлайдилар. Йил давомида улар янги ҳаётий ҳиссиётлар, янги танишувлар, ҳамманинг диққат марказида бўлиш каби ёқимли таассуротлар оғушида бўлишади. Дўстона муносабатлар борасида эса уларга инсонлар билан мулоқотда эътиборлибўлиши тавсия қилинади. Умумий қизиқишларингиз, бир-бирингизга мос келадиган янги танишлар орттириш учун қулай палла. Олдинлари ўзингизни олиб қочиб юрган жамоат ишларига қайтиш эҳтимоли мавжуд. Ота-онангиз ва бошқа яқин қариндошларингиз руҳий мададига эҳтиёж сеза бошлайсиз.

Уларда йилнинг илк ойларида тушкунликка тушиш ҳолатлари кузатилади. Бунга оғир муносабатлардан узилиб, янги ҳаётни тоза варақлардан бошлай олмаслик ёки муҳаббат сабаб бўлиши мумкин. Март ойидан кейин улар яна севимли инсонлари билан ҳамма жабҳаларда бирга бўлиш истаги билан ёна бошлайдилар. Бўйдоқлар кўнглига яқин инсонини учратиб, у билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлишади.

Қовға /21.01-19.02/

Ўзининг орзу ва мақсадлари йўлида собитқадам Қовға буржида туғилганларга йил хайрли келиши кутилмоқда. Аммо сиздан ўта қатъиятлилик, меҳнатсеварлик, ишонч талаб қилинишини унутманг. Лойиҳаларингиз учун кўпдан кутилган даромад манбаини топишингиз мумкин. Бу йил бурж вакилларига нафақат қувонч, балки айрим кўнгилсизликларни ҳам келтириши мумкин. Қариндошлар ва касбдошларингиз билан мулоқотда босиқ бўлинг. Ҳаддан ташқари толиқиш, нутқингизга эътиборли бўлиш, ўз-ўзингизга танқиддан тўғри хулоса чиқарсангиз, йил бўйи сизни муваффақиятлар кутади.

Йилнинг илк ойлариданоқ сизни кутилмаган ёқимли севги саргузаштлари кутмоқда. Бу инсон сизнинг яқин дўстларингиз орасиданбўлиб, у аллақачон сизнинг кундалик ҳаётингизнинг бир қисмига айланган.

Балиқ /20.02-20.03/

2014 йилда балиқларда бой ижодий ўсиш кузатилади. Улар ўзлари танлаган соҳада кўпдан кутилган касбий ютуқларга эришишлари мумкин. Шу билан бирга сиз турли давралар, ўзга жинс вакиллари орасида доимо диққат марказида бўласиз.

Куз-қиш ойларида ёлғон ҳамда кутилмаган кўнгилсизликлардан эҳтиёт бўлиш тавсия этилади. Эътиборли инсонлар билан муомалада эҳтиёткор бўлинг.

Улар ўзга жинс вакиллари билан муносабатда муваффақиятларга эришадилар. Фаол маиший ҳаёт туфайли бу паллада сиз кўплаб ихлосмандларни атрофингизга йиғиб, бир қанча муддат эътибор ва эътирофдан ўзингизни қўярга жой топаолмайсиз. Айниқса, баҳор ва ёз ойи бошларида шахсий ҳаётингиз воқеаларга бой бўлади. Июлдан бошлаб балиқлар ўз ҳаётларига аниқлик киритишга ҳаракат қиладилар.

Интернет материаллари асосида Зебо PАЖАБОВА тайёрлади.

Янгиликни бўлишинг: