A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: fopen(/tmp/my_sessionc5a4b170f9b4ab7200397624b10ec30c345fbd3e): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 156

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cookie - headers already sent by (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cache limiter - headers already sent (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОPАТИ – фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омили - AmuNews.uz - энг сўнгги янгиликлар
"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/course_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 61
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

  • 1 USD = 8458.16 +9.11
  • 1 EUR = 9501.05 +38.24
  • 1 RUB = 129.74 -0.81

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/menu_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 67
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОPАТИ – фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омили

Юртбошимиз 2012 йил 17 март куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида жамоатчилик назоратини амалга оширишда маҳалланинг ўрни беқиёс эканига алоҳида эътибор қаратиб, "... биз хуқуқий-демократик давлат қурмоқдамиз. Хуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам, қонундир. Албатта, тегишли қонунларни қабул қилиш мумкин, лекин бу қонунлар бажарилмаса, одамлар, аввало, раҳбарлар, қонун химоячилари бўлган хуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари қонунга итоат қилмаса, бундай шароитда адолатга, ҳокимиятга ишонч қоладими ўзи?  ... Бу масалада жамоатчилик назорати, маҳалланинг роли ва таъсири жуда кучли эканини хаммамиз яхши биламиз”, дея таъкидладилар.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги аҳамиятини сўнгги йилларда қабул қилинаётган қонун хужжатлари ҳам исботлаб турибди.

Айни пайтда Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиясининг намунавий Низоми ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилмоқда.

Жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қарорига асосан амалга оширади ҳамда тегишли давлат органлари, бошқа жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда ташкил этади. Комиссия Ўзбекистон Pеспубликасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга, фуқаролар йиғини қарорлари ҳамда ушбу Низом асосида фуқаролар йиғини томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган  Низомга мувофиқ иш юритади.

Комиссия ўз фаолиятида мустақил бўлиб, фақат фуқаролар йиғини олдида ҳисобдордир.

Низомда комиссия фаолияти натижалари бўйича фуқаролар йиғинига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот бериши белгиланган.

Жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиясининг мақсади фуқаролар йиғини худудида қонун хужжатларининг, йиғин ва унинг Кенгаши қарорларининг ижро этилиши, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилишини таъминлашдан иборат. Комиссия жамоатчилик назоратини амалга оширар экан, фуқаролар йиғини худудидаги тадбиркорлик  субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, йилнинг ҳар чорагида туман, шаҳар ва вилоят раҳбарларининг фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли худудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига асосли таклифлар киритиш каби ваколатларга эга.

Комиссия ўз фаолиятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши холатларининг олдини олиш хамда бартараф этиш бўйича тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини олиб боради.

Ўз ваколатларини амалга оширишда фуқаролар йиғинининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қиладиган Жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси  фуқаролар йиғини томонидан йиғин раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловидан сўнг бир ой ичида раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 5-10 нафар аъзосидан иборат таркибда икки ярим йил муддатга тузилади. Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) айни пайтда комиссия раиси ҳисобланади. Комиссия таркибига туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан фуқаролар йиғини худудида ташкил этилган таянч гуруҳи раҳбари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) тавсияси билан йиғин аъзолари орасидан олий маълумотли, муқаддам раҳбарлик лавозимида ишлаган ёки юқори иш тажрибасига эга, маҳаллада ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган хамда комиссия фаолиятида иштирок этишга хоҳиши бўлган фаоллар киритилиши мумкин.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, комиссия аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини ҳузуридаги бошқа комиссиялар аъзоси бўлиши мумкин эмас. Айни пайтда, фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари, масъул котиб, "маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, йиғин хузуридаги асосий фаолият йўналишлари бўйича бошқа комиссияларнинг аъзолари комиссия таркибига кириш ҳуқуқига эга эмаслар.

Хулоса қилиб айтганда, жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси фаолиятини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилаётган Низом фуқаролар йиғинлари ишини янада жонлантиришда, аҳоли манфаатларини ҳимоялашда муҳим меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади. 

 

P.Pўзметов,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси

Янгиликни бўлишинг:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: rewind() expects parameter 1 to be resource, boolean given

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 188

Backtrace:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: filesize(): stat failed for /tmp/my_sessionc5a4b170f9b4ab7200397624b10ec30c345fbd3e

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 192

Backtrace: