"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Амударё телеканали кўрсатувлари рақамли форматда эфирга узатила бошланди

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан Амударё телеканали кўрсатувларини Манғит радио-телевизион станцияси орқали рақамли форматда эфирга узатишга рухсатнома берилди.

2019 йил 26 январдан бошлаб Амударё телеканали кўрсатувлари рақамли форматда (ҳозирча тест режимида) эфирга узатила бошланди.

Амударё ТВни каналлар  рўйхатига қўшиш учун DVB T2 стандартида ишлайдиган телевизор ёки тюнерингизнинг “Созлаш” → “Автоқидирув” бўлимини танланг. Ёки қидирувни 33-каналда (570 mHz) амалга оширинг.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 1 сентябрда ўз фаолиятини бошлаган телеканал кўрсатувлари 2019 йилнинг январь ойига қадар Манғит PТСдаги 10 ватт кучланишли аналог телеузатгичдан эфирга узатилди. Телеканалнинг эфир вақти дастлаб ҳафтасига 3 кун, кунига 4 соатни ташкил қилган. Кейинчалик ҳар ҳафтада 5 кун, кунига 10 соатдан эфирга узатила бошланган.

Эндиликда телеканал кўрсатувларини ҳафтада 7 кун, ҳар куни 17 соатдан (7:00 дан 00:00 га қадар) эфирга узатиш режалаштирилмоқда. Манғит PТСдаги рақамли телеузатгичнинг қуввати 1 кВт (1000 ватт) бўлиб, теледастурларни Амударё туманининг бутун ҳудуди, Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва Хоразм вилоятининг қўшни туманлари ҳамда Туркманистон Pеспубликасининг Амударё тумани билан чегарадош ҳудудларига тарқатишга етади.

Кейинчалик телеканал кўрсатувларини бошқа ҳудудлардаги PТСлар орқали ҳам эфирга узатиб, қамров ҳудудини янада кенгайтириш режалаштирилган.

Амударё телеканали таҳририяти.

Янгиликни бўлишинг: