"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

МАКТАБДА КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАPИ, PАИСИ ВА УНИНГ КОТИБИ САЙЛАНДИ

Шу йилнинг 19 январида 40-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16 м-х сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январда 3118-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг “Кузатув кенгаши” ҳақида”ги намунавий Низом талаблари асосида мактабнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга мактаб ота-оналар қўмитаси аъзолари, 72 нафар мактаб педагог ходимлари, 287 нафар ота-оналар вакиллари, 28 нафар мактабнинг собиқ битирувчилари, 12 нафари мактаб фахрий ўқитувчилари, 10 нафар ҳомийлар вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни мактаб директори С.Хўжамуротова очди ва йиғилиш кун тартибидаги масала, шунингдек, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг “Кузатув кенгаши” ҳақида”ги намунавий Низом талаблари билан иштирокчиларни батафсил таништирди. Йиғилишда Низомнинг 8 бандига мувофиқ ўқувчилар ота-оналари томонидан Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар кўрсатилди ва очиқ овоз бериш йўли билан 9 кишидан иборат таркибдаги кенгаш аъзолари сайланди.

21 январь куни айнан шу муассасада Кузатув кенгаши 9 нафар аъзоларининг Кенгаш раиси ва унинг котибини сайлаш масаласига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Очиқ овоз бериш йўли билан Кузатув кенгашининг 9 нафар аъзоси орасидан кенгаш раиси ва унинг котиби сайланди ҳамда Кузатув кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Сайёра БОБОЖОНОВА,

40-мактаб директори ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: