"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

ТАДБИPКОPЛАP, КОPХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАP PАҲБАPЛАPИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳар бир юридик истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик сувининг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар ойнинг 25 санасигача таъминотчи корхоналарга тақдим этишлари шарт эканлигини маълум қиламиз.

Юридик истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, ёки ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаса, истеъмолчи электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви тармоқларидан узилади.

Тармоқга қайта улашда истеъмолчи – юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ҳурматли тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари! Коммунал хизматлардан фойдаланиш борасидаги шартнома шартларининг ўз вақтида бажарилмаслиги қўшимча маблағингиз сарфланишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёдда тутишингизни сўраймиз.

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими.

Янгиликни бўлишинг: