"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Туман ҳокимлиги захира ер фондидаги ер участкалари танловга қўйилади

“Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги «Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобидан янгидан фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ташкил қилиш ҳамда ҳаракатдаги фермер хўжаликларига ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига қўшимча ер ажратиб бериш учун танлов эълон қилади.

Танлов 2019 йилнинг 26-27 январь кунлари соат 10-00 да туман ҳокимлиги биносининг 2-қаватида ўтказилади.

Ҳужжатлар туман ҳокимлиги биносининг 2-қаватида, туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим: ариза, иштирокчининг паспорт, диплом ёки аттестати нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси, фуқаролар йиғинининг маълумотномаси, мол-мулки ҳақида маълумотнома, айланма маблағлари ҳақида банк маълумотномаси, иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида маълумотнома, бизнес режа ва мавжуд техника воситаларининг ҳужжатлари. Қўшимча маълумотларни 515-32-86, 515-44-19 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

Ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси.

Янгиликни бўлишинг: