"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

МАНҒИТ ГЎЗАЛЛАPИГА

Қайга борсам ҳур истайди кўнглим менинг аввал-азал,

Бугун ҳам ҳайрат ичраман, юзлар офтоб мисли ял-ял.

Эсим-ҳушим учиб кетди энг сарасин топай десам,

Лолдир боқиб каминангиз – барчаси чандон гўзал.

Ой деса, ойга йўл бўлсин, кун деса, кунга йўл бўлсин,

Худойим, кутганидан ҳам буларнинг бахти мўл бўлсин.

Яратган нурин таратсин ҳам эшик, ҳам дарчасига,

Бахш айласин яхши бир ёр, ёри йўқнинг барчасига.

Умрин шаҳд-у шакар айлаб, фаровон қилсин бахтини,

Сайқал бериб Ҳақнинг ўзи, тиллодан қилсин тахтини.

Севги навосин уфуриб, чаҳ-чаҳ урсин-у булбуллар,

Сизнинг чеҳрадан ранг олсин, чаманда неки бор гуллар.

Сизни кўрса бас, бешубҳа, даст оёққа турар касал,

Қисқа қилиб айтар бўлсам, ҳар бирингиз қанд-у асал.

Барчангиз ҳам малак сиймо, Манғит деган юртнинг нақши,

Энди, Ошиқ Эркин, сўз демай, уйга жим кетганинг яхши.

Ошиқ ЭPКИН.

Янгиликни бўлишинг: