"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Маст ҳолда дўстини дўппослаган фуқарога жазо тайинланди

Спиртли ичимлик инсон онгини сустлаштиради. Уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш эса саломатликка зиён етказиш билан бирга турли кўнгилсизликларни ҳам келтириб чиқаради.

Ўша куни тўйга борган Диёрбек (исмлар ўзгартирилган) спиртли ичимликнинг зарарли оқибатларга олиб келишини билса ҳам ўзини тийишни асло ўйламади. Ичкиликка роса тўйиб олганидан кейин тўйдаги ўйин-кулгуга бироз қўшилгандек бўлди. Аммо бирдан дўсти Отабекнинг ўзи ҳақида бўлмағур гаплар тарқатиб юргани эсига тушиб кетди. Ичкилик таъсирида унинг жаҳли қўзғалди. Ҳар галгидан ўзини кучлироқ ҳис қилиб, дўстидан аламини олишга аҳд қилди ва Отабекни излаб унинг ишхонасига келди.

Ҳеч нарсадан хабарсиз ишда юрган Отабекни ишхона қоровули чақириб қолди ва уни ташқарида кимдир кутиб турганини айтди. Ташқарида турган Диёрбекни кўрган Отабек дарҳол унга пешвоз чиқди. Гап нимадалигини англашга улгурмаган йигитни Диёрбек четроққа тортди ва кутилмаганда унга ташланиб, дўппослай кетди. Жанжал оқибатида ҳар иккаласи ҳам енгил тан жароҳати олдилар.

Ичкилик туфайли ақлини йўқотган Диёрбек ва унга қўшилиб жанжал содир қилган Отабек бу ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон Pеспубликаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбландилар.

Аммо суд жараёнида бу ҳуқуқбузарларга нисбатан уларнинг ўз айбига иқрор бўлганлиги, қилмишидан пушаймонлиги, кейинчалик ярашганлиги, оилавий аҳволи ва муқаддам жавобгарликка тортилмаганлиги инобатга олиниб, тегишли моддаларда назарда тутилган, кўрсатилгандан камроқ жазо тайинлаш лозим деб топилди. Ҳуқуқбузарлик содир қилган Диёрбек ва Отабекка Маъмурий ишлар бўйича суд қарорига кўра жарима жазоси тайинланди.

Ичкилик таъсирида арзимаган нарсадан жанжал чиқариб, ахлоқ қоидаларига амал қилмаган Диёрбек ўринсиз қилғиликлари туфайли нафақат ўзига, балки оиласига ҳам моддий зиён етказди.

М.КАPИМБОЕВА, туман Маъмурий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: