"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Туман Маданият маркази санъаткорлари Орол бўйидаги меҳнат майдонига ташриф буюриб, мусиқий дастур намойиш этдилар

Орол ва оролбўйи муаммоларига алоҳида эътибор қаратаётган ва унга ечим топиш учун бутун жаҳон ҳамжамиятини жалб этиб келаётган Президентимиз Мўйноқ тумани аҳолиси учун барча қулай шароитларни яратиб бериш, Орол денгизи ҳудудидаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Шу асосда бугунги кунда Мўйноқда янгиланиш, яратувчанлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Айни пайтда Орол денгизининг сувсиз, қуриган ҳудудида яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этиш учун саксовул экилмоқда. Ушбу эзгу ишга Қорақалпоғистоннинг барча туманларидан ҳамда бошқа вилоятлардан ҳам ёрдамчи кучлар келиб қўл-қанот бўлишмоқда. Шу кунларда Оролнинг қуриган ҳудуди қизғин меҳнат майдонига айланиб, ҳамжиҳатликда бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу кенг кўламли ишларда амударёликлар ҳам иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Туман Маданият маркази санъаткорлари Оролнинг қуриган ҳудудида жонбозлик кўрсатаётган меҳнаткашларга янада завқ бағишлаш ва дам олиш пайтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида у ерга ташриф буюриб, катта мусиқий дастур намойиш этдилар. Дастур давомида намойиш этилган турли томошалар, қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди ва ниҳоятда завқлантирди.

 

Орол денгизининг қуриган ҳудудида олиб борилаётган эзгу ишларни амалга ошириш учун сидқидилдан ҳаракат қилаётган юртдошларимизнинг фидойилигидан руҳланган туман Маданият маркази санъаткорлари Мўйноқ сафаридан катта таассуротлар билан қайтдилар.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: