"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

МИБ Амударё туман бўлими томонидан 2018 йилда 111 та аҳоли хонадонлари ҳамда улгуржи истеъмолчилар энергия ресурслари тармоғидан ажратилди

Электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида ташкил этилган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг ўтган давр ­мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар, белгиланган устувор вазифалар хусусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

16 январь куни Бюронинг туман бўлими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ўтган 2018 йил давомида электр энергиясидан 6 млрд. 28 млн. сўмлик 13 минг 218 дона, табиий газдан 5 млрд. 344 млн. сўмлик 11 минг 728 дона, ичимлик сувидан 473 млн. сўмлик 2 минг 401 дона қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар берилганлиги, бўлим ходимлари томонидан қарздорлиги мавжуд 111 та аҳоли хонадонлари ҳамда улгуржи истеъмолчилар энергия ресурслари, ичимлик суви тармоғидан ажратилганлиги, 126 та истеъмолчининг энергия ресурслари ва ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқлангани тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда истеъмол қилинган электр, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида юзага келган дебитор қарздорликларни бартараф этиш, жойларда тўлов интизомига қаътий риоя этиш ҳақида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишни янада кучайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: