"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

40-СОНЛИ МАКТАБДА “ОЛТИН ҚАЛАМ” МИЛЛИЙ МУКОФОТИ СОВPИНДОPИ БИЛАН УЧPАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрда қабул қилган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавият сарчашмаси бўлган китобларга эътибори ошишига, китоб ўқишга жалб этишга, мутолаа маданияти юксалишига туртки бўлди.

Қарорга мувофиқ ўтказилаётган “Китобхон маҳаллла”, “Китобхон мактаб”, “Ёш китобхон” танловлари ҳам шунинг исботидир.

Айниқса таълим муассасалари кутубхоналарининг илмий-оммабоп, ўқув-услубий, маърифий, адабий-бадиий адабиётлар билан бойитилаётганлиги ёш илм ихлосмандлари – ўқувчиларга қўл келмоқда.

Шу йилнинг 16 январь куни 40-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳам мазкур қарор ижросига бағишланди.

Унда журналист, “Китоб дунёси”, “Китоб маркази” лойиҳалари раҳбари, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори Шуҳратжон Охунжонов иштирок этиб, ўқувчи-ёшларга ўзбек ва дунё адабиётининг энг сара намуналарини мутолаа қилиш бугунги глобаллашув жараёни кечаётган даврда ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишларида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бу  борада мазкур мактабда амалга оширилаётган ишларга улкан баҳо берди.

Шунингдек, йиғилишда туман Халқ таълими бўлими мудири Отабек Йўлдошев, Pеспублика “Маънавият ва маърифат” маркази туман бўлими бошлиғи Маҳмуд Сафарбоев, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Аҳмад Нафасовлар иштирок этдилар ва китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Туман халқ таълими бўлими мудири О.Йўлдошев “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳаси доирасида туманимиз ёшлари учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан тақдим этилган китоблардан мактаб кутубхонасига тақдим этди.

Мактаб ўқитувчилари бунинг учун улкан миннатдорчилик билдиришди, ўқувчилар меҳмонларни ўзлари ёд олган шеърларни ифодали ўқиб, хушнуд этишди.

Отабек Хидирбоев, туман халқ таълими бўлими мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: