"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

КУЗГИ ҒАЛЛА ПАPВАPИШИ ҚАНДАЙ КЕЧМОҚДА?

Туманимизда пахтачиликни ривожлантириш билан биргаликда дон маҳсулотлари етиштиришга ҳам алоҳида эътибор берилаётгани фермер хўжаликларимизда ғаллачилик бўйича ҳам катта тажрибалар тўпланишига сабабчи бўлаяпти. Натижада далаларимизда буғдойнинг серҳосил навлари экилиб, улардан мўл ҳосил олинаяпти.

Ўтган йилнинг куз ойларида туманимиздаги 423 та фермер хўжаликларининг жами 3350 гектар ерига буғдойнинг “Краснодор” нави экилиб, буғдой уруғларининг тўла ундирилишига эришилди. Шу кунгача 2625 гектар майдондаги буғдой майсалари икки марта, қолган далалар 1 марта суғорилди.

Ғалладан мўл ҳосил етиштиришда маҳаллий ўғитдан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам далаларимизда буғдой уруғлари униб чиқиши биланоқ маҳаллий ўғит жамғаришга киришилди. Бу ишда туманимиздаги фермер хўжаликлари билан биргаликда “Тахатош дон маҳсулотлари” АЖ туман филали, “Қорақалпоқагрокимёҳимоя” АЖ туман филали ва туман ветеринария бўлими жамоалари ҳам баракали меҳнат қилмоқдалар.

Шу кунгача туман фермер хўжаликлари томонидан 3397 тонна маҳаллий ўғит жамғарилган бўлса, “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ туман филиали томонидан жамғарилган маҳаллий ўғит 1011 тоннани, “Қорақалпоқагрокимёҳимоя” АЖ туман филиали томонидан тайёрланган маҳаллий ўғит 952 тоннани, туман ветеринария бўлими томонидан тайёрланган маҳаллий ўғит эса 957 тоннани ташкил этди.

Бундан ташқари, 3350 гектар майдондаги буғдой майсалари азотли минерал ўғитлар билан тўлиқ озиқлантирилди.

Айни кунда тумандаги фермер хўжаликларида буғдой экилган далаларни четан билан ўраш ва ҳар 3 гектар ердаги ғалла майдони учун биттадан хандаклар тайёрлаш ишлари жадал олиб борилаяпти.

Туман фермер хўжаликларида ғалла парвариши юксак агротехника қоидалар асосида ташкил этилмоқда.

А.Жуманиёзов.  

Янгиликни бўлишинг: