"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Қиличбой Маданият марказида байрам тадбири ўтказилди

Қиличбой Маданият марказида Қуролли кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Маданият маркази томонидан ташкиллаштирилган тадбирда Ватанни, қудратли Армиямиз ва жасур юрт ҳимоячиларини улуғловчи қўшиқлар, ҳарбий-жанговар чиқишлар, дилрабо рақслар ижро этилди.

Байрам дастурида намойиш этилган саҳна кўринишлари ҳамда Ватан мадҳи тараннум этилган қўшиқлар она юртга меҳр-муҳаббат, миллий армиямизга фахр-у ифтихор ҳисларини янада юксалтирди.

Ватан ҳимоячилари шарафланиб, юрт мадҳи куйланган тадбир овул аҳлида катта таассурот қолдирди.

Насиба Эшчонова,

туман Маданият маркази ходими.

 

Янгиликни бўлишинг: