"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

36-сонли мактабда “Бизлар - кичик аскарлар” номли тадбир ўтказилди

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан умумтаълим мактабларида ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар ўтказилди.

Тумандаги 36-сонли умумтаълим мактабида ушбу кунга бағишлаб ўтказилган “Бизлар кичик аскарлар” номли тадбирида ҳам Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат каби улуғвор туйғулар ифодаланди. Тадбир мактабнинг 9- ва 2-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди. Иштирокчилар ижросида Ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар, бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Қуролли кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тадбир бўлғуси юрт ҳимоячиларини янада руҳлантирди.

Нигора Бозорбоева,

36-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: