"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Жайхун илҳомлари

ҚАНОАТЛИ БЎЛ

(Маслаҳат)

Боболар дуо қилса,

“Қаноатли бўл”, – дерлар.

Қаноатли инсонда,

Имон-инсоф жам бўлар.

Қаноат ўзи недир,

У қандайин фазилат?

Қаноат – нафсни тийиш,

Неъматларга шукр этиш.

Ким қаноат-ла юрса,

Бахт-у омад унга ёр.

Ҳаёти тинч-осуда,

Ҳузур-ҳаловатга ёр.

Нафс – асли ёвуз шайтон,

Қаноатнинг душмани.

Нафс йўлига кирганлар,

Одамзотнинг шайтони.

Елкангга чиққан шайтон,

Буюрар: “тез чоп”, дейди.

“– Мол йиғишдан тўхтама,

Яна кўпроқ топ”, дейди.

Қанчалик топган билан

Сира кўзинг тўймайди.

Нафс қурғур, ҳеч қачон

Ўз эркингга қўймайди.

Агар бўлса амали,

Ҳар кимсанинг қўлида.

Ҳийла-найранг ишлатар,

Пул топишнинг йўлида.

Ким нафсини тиймаса,

Ўз нафсига бўлар қул.

Нафс шайтон, у – душман

Эканлигин билмас ул.

Қаноат не, нафс недир?

Айтдим мен такрор-такрор.

Қаноат бер барчага,

Карамли Парвардигор.

Қаноатда собитлар,

Бой бўлади бир куни.

Чиқариб яхши отлар,

Чароғондир кун-туни.

Одил Оллоҳёр ўғли,

Чордара маҳалласи.

ВАТАН

Дарё бўлиб тўлиб-тошган,

Қуёшдайин нурин сочган.

Ўғлим, дея қучоқ очган,

Ватанимсан, Ўзбекистон!

Қўшиқ айтиб, чертсам торим,

Бойлигимсан, сенсан борим.

Номусимсан, менинг орим –

Хазинамсан, Ўзбекистон!

Осмонимда нур – ойимсан,

Гўзаллигим, чиройимсан.

Туғилиб-ўсган жойимсан,

Онажоним, Ўзбекистон!

Порлаб турган чироғимсан,

Тенгсиз чаман, гулбоғимсан.

Менинг жон-у жаҳонимсан,

Танамда жон – Ўзбекистон!

Айдос ИБОДУЛЛАЕВ.

ЖАСУP ЎҒЛОН

Ватанин қўриқлар ҳар он,

Аямайди асло жонини.

Тинчликни асровчи қўрғон,

Алпомишдек жасур ўғлон.

У бор экан, обод ҳар ён,

Тиниқ, мусаффо осмон.

Сафда турар доим сергак,

Она юртга удир тиргак.

Ватанимиз ўғлонлари,

Куч-қудратда мард-у майдон.

Тинчлигимиз посбонлари,

Улар юртга ҳар дам қалқон.

Она юртни асраш керак,

Ватан, дея урар юрак.

Шудир улар қасамёди,

Дилларида Ватан ёди.

Ирода БЕКИМБЕТОВА, 30-мактаб ўқувчиси.

Соғинч (Онамга)

Бу дунёга келиб кўрганим,

Қучоғида жаннат кўрганим.

Дуоларда бахтим сўрганим –

Онажоним, Сизни соғиндим!

Ёнингизга бораман қачон,

Кўргим келар Сизни, меҳрибон.

Йўлларимга кўз тиккан инсон–

Онажоним, Сизни соғиндим!

Борингизга шукр айтаман,

Соғинч тўла ашъор битаман.

Келинг, Сизга бир сўз айтаман:

Онажоним, Сизни соғиндим!

Собитдирман сарҳадларда мен,

Қўриқлайман, тинч бўлсин Ватан.

Юртни асраш бурчинг, деб айтган,

Онажоним, Сизни соғиндим!

Тун-у кунлар Сизни ўйлайман,

Юлдузларга, ойга сўзлайман.

Бағрингизга бир кун қайтаман,

Онажоним, Сизни соғиндим!

Қорақалпоқ эли бу ерлар,

Амударё тинмай шовуллар.

Манғитлардан ёзаман шеърлар,

Онажоним, Сизни соғиндим!

Юксакларга интилиб яна,

Ишончингиз оқлаб мардона.

Ҳарбийликка ўқийман, она,

Онажоним, Сизни соғиндим!

А.ҲОЖИҚУPБОНОВ,

оддий аскар.

СЕНИ ГУЛИМ, ДЕБ...

(Аскарнинг севгилисига мактуби)

Сени гулим, асраб-авайлаб,

Боғбонингга айланолмадим.

Кунда минг бор ўлиб-тирилиб,

Қалбингга ҳеч боғланолмадим.

Нелар қилсам, бари хатодир,

Хатоларга кўмилиб кетдим.

Узр сўраб, кечир, деб такрор,

Охир ўзим бегона бўлдим.

Боғбон бўлиб гуллар ифорин,

Ўзгаларга этибман ато.

Энди зинҳор гуллар экмасман,

Гуллар мени қилдилар адо

Pаъно PАҲИМЖОН қизи, 38-мактаб ўқитувчиси.

АСКАP ОНАСИНИНГ ДУОСИ

Оппоқ қор ёғди, қаранг,

Ватан оққа бурканди.

Қувончлар берди жаранг,

Халқ байрамга шайланди.

Янги йил тантанаси,

Уланди зўр айёмга.

Аскар ўғлон онаси,

Қўлин очди дуога:

“Омон бўлсин аскарлар,

Ҳур Ватан посбонлари.

Улар билан чароғон

Она юрт осмонлари”.

Малина МИНТУPҒАНОВА, 19-мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: