"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

“ВАТАНПАPВАP” – ҲАҚИҚИЙ ВАТАНПАPВАPЛАPНИ ТАPБИЯЛАЙДИ

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ўқув-техника клубида спортнинг ёзги биатлон, ўқ отиш турлари бўйича 4 та тўгарак ва секцияларда машғулотлар олиб борилади. 2018 йил давомида туман “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ёзги биатлон, ҳаво милтиғидан ўқ отиш, “Шунқорлар”, “Ёш чегарачи”, “Темурбеклар” ва “Бургутлар” спорт мусобақалари ташкил этилди. Ёзги биатлон тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига ва Қорақалпоғистон терма жамоасига саралаш босқичида туманимиз ёшларидан тўрт нафар спортчи йўлланмага эга бўлишди.

Ўқув спорт-техника клуби моддий-техника базасини, ўқиш жараёни ва сифатини яхшилаш бўйича компьютер синфи замонавий компьютер техникалари, мебеллар билан жиҳозланди. Барча ўқув хоналари электрон техника воситалари билан таъминланди. 2018 йил давомида туман ўқув спорт-техника клуби томонидан 650 нафар, яъни “В” тоифаси бўйича 400 нафар, “ВС” тоифаси бўйича 250 нафар мутахассислар тайёрланди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши томонидан ўқув спорт-техника клуби молия-хўжалик фаолиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2018 йилда ГАЗ-53, ГАЗ-52 юк автомобиллари ҳамда “СПАPК” русумли автомобиллари харид қилинди. Автосаройни қайта реконструкция қилиш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди. Буларнинг барчаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш имкониятларини беради. Ўқув моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бино ва иншоотлар, гаражни таъмирлаш, замонавий ўқув қуроллари билан таъминлаш ишлари бундан кейин ҳам давом эттирилади.

Шуҳрат КАМОЛОВ,

“Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши

ўқув спорт-тарбия клуби бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: