"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

ФАНЛАP ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларнинг билимини баҳолашда “Билимлар беллашуви”, Фанлар олимпиадаси муҳим ўрин тутади. Жорий йилда ҳам мазкур тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

7 январь куни туманимиз мактабларининг 9-11- синфлари ўқувчилари ўртасида Фанлар олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди. Тадбир 40-сонли мактаб биносида бўлиб ўтди. Унда олимпиаданинг қуйи босқичларидан муваффақиятли ўтган 76 та мактабдан 473 нафар ўқувчилар ғолиблик учун беллашдилар. Ўқувчилар билимини баҳолаш учун 21 та фан бўйича 200 нафарга яқин ҳакамлар ҳайъати, 60 нафар кузатувчилар, 60 нафар аудитория раҳбарлари жалб қилинди.

Ким ғолиб? Ким энг билимдон? Буни уч босқичда ўтказилган Фанлар олимпиадасининг туман босқичи натижалари кўрсатди.

Баҳсларда ўз билим ва салоҳиятини намойиш эта олган 175 нафар 9-синфлар ўқувчиларининг 28 нафари, 159 нафар 10- синф ўқувчиларидан 37 нафари, 134 нафар 11-синф ўқувчиларидан 35 нафари Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўл олдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жами 100 нафар ўқувчилар энди Қорақалпоғистон Pеспубликаси миқёсида туманимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Маълумот учун: ўтган йили туманимиз ўқувчилари Фанлар олимпиадасида умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистонда иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: