"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди (+фото, видео)

Видео, Tas-ix

Видео, YouTube

 

Мавзуга оид фотогалерея

Ўзбекистон Pеспубликаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг нишонланди. Байрам олдидан 2018 йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январигача ўтказилган ватанпарварлик ойлиги доирасида овул ва маҳаллаларда, ташкилотларда ўтказилган миллий армиямизнинг жанговар ҳарбий қурол-аслаҳалар, техникалар намойиш этилган тадбирлар, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумтаълим мактабларида ўтказилган “Мардлик ва жасорат” деб номланган дарслар юртдошларимиз, ёшларимиз кўнглида тинчлик, осойишталигимиз посбонлари меҳнатига ҳурмат-эҳтиром ҳиссини мустаҳкамлади. Сарҳадларимизда сергак ва ҳушёр туриб, она Ватанимизни қўриқлаётган аскарларни бугун бутун халқимиз олқишламоқда.

Сана муносабати билан 14 январь куни туман Маданият бўлимида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Б.Олламберганов, 64-сонли мактаб ёшлар етакчиси Ш.Халиллаева, “92-02” Д ҳарбий қисм командири Э.Жўрабоевлар йиғилганларни бутун мамлакатимизда кенг нишонланаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин қутладилар ва юртимиз тинч, осмонимиз доим мусаффо бўлишини тиладилар.

Тадбирда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди, Ватанни, тинчликни, шу бебаҳо неъматни кўз қорачиғидай ҳимоя қилаётган миллий Армиямиз, юртимизнинг мард ва жасур ҳарбий ўғлонларини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар байрам шодлигига шодлик қўшди. Аслида бу ҳар қанча улуғланса арзийдиган байрам. Боиси, мустаҳкам ва жанговар миллий армиямиз бор экан – халқимизнинг кўнгли хотиржам.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: