"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ЖАНОЗА МАPОСИМЛАPИДА ИМОМЛАP НИМАЛАPНИ ТАPҒИБ ҚИЛМОҚДА?

Муқаддас Ислом динимизда ўз жонига қасд қилиш қатъиян қораланади. Шу боис, Юсуф Эшон бобо жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапоев раҳбарлигида туманимизнинг барча маҳаллаларида ўз жонига қасд қилиш мусулмонлар учун қандай оқибатларга олиб келиши, дафн маросимларини ўтказиш борасидаги шариат қонун-қоидалари хусусида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 10 январь куни Арна бўйи маҳалласида Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг марҳумни дафн этиш маросимида бидъат ва хурофотларга барҳам бериш тўғрисидаги Фатвоси юзасидан кенг аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. 250 нафардан зиёд киши иштирок этган ушбу тарғибот тадбирида жаноза маросимларида овқат пишириш, мотам ошининг кароҳиятлари, жаноза намози, тайаммум  ва мусулмонларнинг бир-биридаги ҳақлари нималардан иборат эканлиги тушунтирилди. Айниқса, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ эканлиги, шунингдек, бидъат ва хурофотларга барҳам бериш тўғрисидаги “Фатвоси”нинг мазмун-моҳияти аҳолига етказилди. Ушбу “Фатво” талабларидан келиб чиқиб, имом-хатиблар ўз жонига қасд қилган маййитларга жаноза ўқимаслиги таъкидланди.

Шунингдек, Тошёп овулида ҳамда Дўстлик маҳалласида бўлиб ўтган жаноза маросимларида ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг бидъат ва хурофотларга барҳам бериш тўғрисидаги “Фатво” сида белгиланган шариат қонун-қоидалари, жаноза маросимларидаги овқат пишириш, жонлиқ сўйиш. қора (мотам) ошининг кароҳиятлари, жаноза намози, тайаммум мусулмоннинг бир-бирларига ҳақлари ҳамда ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ эканлиги ва бундай гуноҳкор бандаларга имом-хатиблар жаноза ўқимаслиги ҳақида тушунтирилди.

Маҳалла имомлари томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: