"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА 3 МИНГГА ЯҚИН БАДИИЙ КИТОБ ТОПШИPИЛДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.Мирзиёев ёшларни ҳар томонлама қўллаб –қувватлаш, улар кўнглида мамлакатимиз келажаги учун масъулият ҳиссини тарбиялаш, уларни ташаббускор ва фидойи қилиб камолга етказиш мақсадида 2018 йил 18 июлда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора- тадбирлар тўғрисида” Қарор қабул қилган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиб,”Ёшлар кутубхонаси” лойиҳасини амалга оширмоқда. Яқинда лойиҳа доирасида Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши томонидан иттифоқнинг Қорақалпоғистон республикаси Кенгашига 27 минг 36 турдаги бадиий китоблар топширилди. Ушбу тантанали маросимда Қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазири А. Аяпов, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспублика Кегаши раиси А. Данияровлар иштирок этдилар ва тақдим этилаётган китоблар ўқувчиларининг хоҳиш- истаклари инобатга олиниб танланганини, эндиликда бу китобларни ўқувчиларнинг пухта ўқиб ўрганишларини таъминлаш лозимлигини, шу китоблар асосида келгусида ўқувчилар орасида китобхонлик танловлари ўтказилишини таъкидладилар.

Шуниси диққатга сазоворки, 36 турдаги 27минг китобларнинг 2880 таси бизнинг туманимиз халқ таълими бўлимига топширилди. Эндиликда бу китоблар туманимиз таълим муассасаларидаги “Ёшлар кутубхонаси”ларига топширилади ва ўқувчилар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: