"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИPИЛГАН ИШЛАP САPҲИСОБИ: Спорт

Бугунги кунда туманимиз спортчиларининг 3 нафари спорт усталигига номзод, 60 нафар спортчи 1-даражали спортчилар, 7 нафар спортчи эса Ўзбекистон Pеспубликаси чемпионатлари совриндорларидир.

2018 йилда 8 нафар спортчи спортнинг бир неча турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда Ўзбекистон кубоги мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, 2- ва 3-ўринларни эгалладилар.

Қизлар футбол жамоаси Қорақалпоғистонда 1-ўрин, Ўзбекистонда фахрли 2-ўрин соҳиби бўлди.

Қўл тўпи қизлар жамоаси, ўғил болалар баскетбол жамоаси, шахмат ва шашка жамоаси, Ўзбек жанг санъати қизлар жамоаси, каратэ WKF жамоаси, дзю-до кураши ва самбо кураши ҳамда стол тенниси жамоалари Қорақалпоғистон Pеспубликасида фахрли 1-ўринларни эгаллаб, туманимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Бадиий гимнастикачи қизлар жамоаси эса Қорақалпоғистон Pеспубликасида фахрли 2-ўринни забт этдилар.

Туман БЎСМ спортчилари учун ҳам, тренерлар ва спорт мураббийлари учун ҳам 2018 йил ютуқларга бой йил бўлди.

Янгиликни бўлишинг: