"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИPИЛГАН ИШЛАP САPҲИСОБИ: Қишлоқ хўжалиги

Жорий йилда туманимиз пахтакорлари 15 минг 550 гектар далага чигит экиб, 34 минг тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олдилар ва ҳар йилги анъанага содиқ қолган ҳолда давлат олдидаги йиллик шартномавий режаларини Ўзбекистонда биринчилар қатори ортиғи билан бажардилар.

2018 йилда ғаллакорларимиз ҳам давлат шартномавий режаларини Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб бажардилар. Ялпи ғалла хирмони 12,6 минг тоннадан, ғалла етиштиришдан олинган даромад эса 4 млрд. 147 млн. сўмдан ошди. Етиштирилган ҳосилнинг 6 минг 83 тоннаси давлат хазинасига топширилди, қолган қисми фермерлар ихтиёрида қолди.

Жорий йилда туман бўйича 163,3 минг тонна пилла етиштирилиб, давлат буюртмаси 100 фоизга бажарилди. Амударёлик пиллакорлар топширган ҳосил Қорақалпоғистон Pеспубликасида етиштирилган пилланинг салкам учдан бир қисмини ташкил қилди.

Янгиликни бўлишинг: