"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИPИЛГАН ИШЛАP САPҲИСОБИ: Қурилиш

2018 йилда майдони 2 сотих бўлган 3 хонали 75 та арзон уй-жойлар, шунингдек, давлат хизматчилари учун 9 та, профилактика инспекторлари учун 5 та хизмат уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Янгиобод-1” массивида 80 та хонадонга мўлжалланган 5 та 2 қаватли, 16 хонадонли арзон уй-жойлар, жами 212 та арзон уй-жойлар қурилиши олиб борилаяпти.

2018 йилда 30 га яқин кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари ҳомийлар (касаба уюшмалари ва пудратчи ташкилотлар) ёрдами билан жорий таъмирланди. 20 та кўп қаватли уйларда давлат ва аҳоли маблағи ҳисобидан мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда туманда барча манбалар ҳисобидан 4 та мактаб реконструкция қилинди ва мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 7 та мактабда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, 3 та мактабгача таълим муассасаси бинолари реконструкция қилинди, яна 3 та МТМ биноси мукаммал ва 6 та МТМ биноси жорий таъмирланди.

Тиббиёт масканларида аҳолига қулайлик ва шароитлар яратиш мақсадида 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 1 та қишлоқ врачлик пункти биноси мукаммал таъмирланди, 2 та ҚОП биносида эса жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, жорий йилда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси биноси ҳам жорий таъмирланди.

2018 йилда Олмазор маҳалласида қиймати 4 млрд. 940 млн. сўмлик ёпиқ сув ҳавзаси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилиш арафасида. Қиличбой аҳоли дам олиш маркази биносида қиймати 1 млрд. 456 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий қиёфа касб этди.

Янгиликни бўлишинг: