"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

Жайхун илҳомлари

АPЧА ҚУPАМИЗ

(Болаларга)

Келингиз уйимизга,

Арча қурамиз.

Қўл ушлашиб ҳаммамиз,

Қатор турамиз.

Атрофида айланиб,

Қаҳ-қаҳ урамиз.

Дўстлик, биродарлик

Завқин сурамиз.

Барча миллат боласи

Дўст-у жўрамиз.

Жаранглайди даврада

“Яша!” “Ура!”миз.

Қорбобо, Қорқиз билан

Бирга юрамиз.

Берган совғаларини

Баҳам кўрамиз

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

Яна

Яна яроғланиб Янги йил учун,

Синай синмай қолган қаламим кучин.

Қоғоз ёзувига сўз сайлаб олгай,

Элга эҳтиросим нусхаси қолгай.

Байрам кунин кутган куйлар қуюлди,

Айём ҳавосидан ором туюлди.

Бесабр соғинч санаб келар айёмни,

Қарши олгани қишдан илҳомни!

Салкам етмиш рақам умримга қўшиб,

Аллоҳ берса куйлай, Жайҳундай жўшиб!

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

ҚУВОНЧИМ

Янги йилда ясаниб,

Чиройли қиз бўламан.

Байрам куни онамга,

Қувонч ҳадя қиламан.

Қадим-қадим анъана,

Бўлар катта тантана.

Қорга бурканиб дарахт,

Музлаяпти шаршара.

Кўзим қувнаб кетяпти,

Чана учгим келяпти.

Қорбобонинг совғасин,

Тезроқ олгим келяпти.

Мухлиса PАЖАБОВА, 12-мактаб ўқувчиси.

Она Юрт безанди

Икки минг ўн саккиз – энг зўр йил бўлди,

Ислоҳотлардан кўнгиллар тўлди.

Икки минг ўн тўққиз – орзулар билан,

Кириб келди гўзал туйғулар билан.

Она юрт безанди оппоқ қор ёғиб,

Қор гулларин тақди боғлар, ажойиб.

Ям-яшил арчани ўртага қўйиб,

Болажонлар ўйнар қулочин ёйиб.

Умида Йўлдошева,

19-сонли мактаб ўқувчиси.

Қиш

Деразамга нақш солиб,

Юзларимни чимчилаб.

Оппоқ қорин елкалаб,

Аёз бобом келдилар.

Ўғил-қизлар жуда шод,

Арчамиз атрофида.

Қорбобомиз совғаси

Етади барчасига.

Янги йилга ярашар,

Шодон ўйин-кулгулар.

Тинч, осуда Ватанда,

Ҳар дилда бахт, орзулар.

Шоҳсанам ЎPОЗАЛИЕВА,

Намуна маҳалласи.

ТАБPИК

Янги йилда янги орзулар сари,

Интиламиз ёрқин келажак сари.

Ҳаяжонли, сирли, ажойиб бари,

Барчани қутлаймиз янги йил билан.

Тарк этмасин ҳеч қачон дилларни қувонч,

Эртанги кун учун мустаҳкам ишонч.

Юзларда акс этар ширин табассум,

Муҳаббатга ҳамроз юраклар масъум.

Байрам шодлигидан диллар яйрасин,

Бахтли кунлар мадҳи тутсин дунёни.

Истиқлол юртига тинчлик ёр бўлсин,

Ҳар дилни чулғасин дўстлик айёми.

Зиёда ҚУВВАТОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

Янги йил

Янги орзулар ва янги режалар,

Янги ғоялардан шодланади дил.

Улуғ мақсадларнинг йўлига чорлаб,

Кириб келар мана, яна Янги йил.

Бутун инсоният қалбида умид,

Бутун борлиқ бугун қилар тантана.

Янги йил орзулар бешиги бўлиб,

Оппоқ қорлар ила келмоқда, ана!

Соат сайин яқин келар янги йил,

Яқинлашган сайин ҳаяжонда дил.

Ҳаёт китобида яна бир сатр,

Олтин варақларга тушар эски йил.

Янги йил келгани – жумлаи башар

қолдиргани яна бир ёшин.

Инсоният улуғ қалб билан яшар,

Асло, сўндирмайди дилда қуёшин.

Ирода ЕPДОШЕВА,

38-мактаб ўқувчиси.

БАЙPАМ ЗАВҚИ

Замин узра ёғар қор,

Оппоқ қорда зўр виқор.

Янги йил бонгин чалиб,

Отаётир оқ тонглар.

Шодликлари бир жаҳон,

Чанғи учар болажон.

Оппоқ қорга беланиб,

Қизлар ўйнар қорбўрон.

Кузатаман завқ билан,

Қандай гўзал боғ-роғлар.

Олам қорга бурканган,

Оқ рўмол ўраб тоғлар.

Деразамга нақш солар,

Аёз бобо кечалар.

Уй тўрида товланар,

Безатилган арчалар.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

Янгиликни бўлишинг: