"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

2 минг 45 та сайёр суд мажлислари ўтказилди

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак”, деган гаплари биз судьялар учун дастуриламал бўлмоқда.

Туман Иқтисодий судига 2018 йил давомида жами 2 минг 675 та даъво аризалар ва аризалар келиб тушди. Шундан ўтган йилдан қолган 39 та иш ва 2 минг 433 та даъво ариза ва аризалар иш юритишга қабул қилиниб, суд мажлисларида кўриб чиқилди. 224 та даъво ариза ва аризалар қабул қилинмасдан қайтарилди. 9 та даъво аризасини эса қабул қилиш рад этилди. 7 та даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилди ва 132 та аризалар бўйича суд буйруқлари чиқарилди.

Туман Иқтисодий суди томонидан барча ишларнинг очиқ ва шаффоф кўрилиши таъминланиб, 2 минг 45 та, яъни 83,6 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Иш юритишда адолат, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида янги тартиб, яъни судда ишларни электрон тақсимлаш тизими амалиётга киритилди. Эндиликда инсон аралашувисиз ишни қайси судья кўришини электрон дастур белгилайди.

Шунга кўра, касбий маҳорат ва маданиятимизни ошириб, ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун, адолат ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб иш кўришга интилаверамиз.

Ўткир СОБИPОВ,

туман Иқтисодий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: