"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИPИЛГАН ИШЛАP САPҲИСОБИ: Тиббиёт

2018 йил давомида туман Тиббиёт бирлашмаси таркибидаги жами 1255 қатнов-қувватига эга бўлган амбулатория-поликлиника муассасалари – яъни 1 та кўптармоқли марказий поликлиника, 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 2 та қишлоқ врачлик пункти орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилди.

Йил давомида 297 нафар олий маълумотли шифокорлар (ҳар 10 минг нафар аҳолига 15,2 нафардан), 1 минг 150 нафар ўрта тиббиёт ходимлари (ҳар 10 минг нафар аҳолига 58 нафар) самарали фаолият юритиб, аҳоли саломатлигини сақлашда камарбаста бўлиб келмоқдалар.

Туман Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 379 ўринга мўлжалланган стационар хизмат кўрсатиш бўлимлари мавжуд. Мазкур стационар хизмат кўрсатиш бўлимларида 2018 йил давомида 25 минг нафардан ортиқ киши даволаниб, соғломлаштирилди.

 

Йил давомида 3145 нафар никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган ёшларни соғломлаштириш чоралари кўрилди.

Янгиликни бўлишинг: