"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Ёшлар – она юрт фидойилари

Ёшларни истиқлол ғояларига садоқат, она Ватанга муҳаббат, миллий ғурур туйғулари асосида тарбиялаш, уларнинг ўз иқтидор ва қобилиятларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг энг муҳим ва долзарб вазифасига айланди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг 177 та бошланғич ташкилоти бўлиб, 20 минг 395 нафар ёшлар иттифоқ, 26 минг 292 нафар болалар “Камалак” ташкилоти аъзоларидир.

Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 2018 йилда 171 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан 13 марта, уюшмаган ёшлар билан 38 марта очиқ мулоқотлар ўтказилиб, бу мулоқотларда 2 минг 600 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди ва 115 нафар ёшларнинг муаммолари ҳал қилинди.

Ёшлар иттифоқи томонидан имконияти чекланган, кам таъминланган оилалар фарзандлари, шунингдек, ижтимоий муаммолари мавжуд ёшлар рўйхати шакллантирилиб, 4 нафарига ногиронлик аравачаси, 3 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, 4 нафарига ўқув қуроллари, 5 та ўқув доскаси берилиб, 1 ҳовли фасади таъмирлаб берилди, кам таъминланган ёшлар учун турли тарихий обидаларга саёҳатлар уюштирилиб, 3 нафарига тикув машинаси берилди ва бошқа амалий ёрдамлар ҳам кўрсатилди.

Қипчоқ ШФЙ ёшларининг бўш вақтларида спорт билан шуғулланиши учун “Street work out” спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Туманимизда 120 нафар ёш тадбиркорлар фаолият олиб бормоқда. Улардан 2 нафарига 110 млн. сўм, 5 нафарига 690 млн. сўм имтиёзли кредит учун тавсияномалар берилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман филиали томонидан 421 та доимий иш ўринлар яратилиши кўзда тутилмоқда. Шу кунга қадар жами 13 та лойиҳага 3 млрд. 309 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, 13 нафар тадбиркор ўз фаолиятини бошлагач, 205 та янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

“Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 35 нафар ёшлар ишга жойлашдилар. “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги” лойиҳаси доирасида 12 та тадбир ўтказилди. Ҳафталик давомида 6 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар олиши учун тавсияномалар берилди, 13 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, ишсиз ёшларни мавсумий ишларга жалб қилиш мақсадида 900 нафардан ортиқ вақтинча банд бўлмаган ёшларни (18-30 ёш) бирлаштирган “Фидойи ёшлар отряди” ташкил этилди. “Фидойи ёшлар отряди” аъзоларидан 150 нафари туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган “Назархон” овул фуқаролар йиғинида 15 кун давомида деҳқон ва фермерлар томонидан етиштирилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Pеспублика Ёшлар маркази туман бўлинмаси томонидан инглиз тили, рус тили, компьютер саводхонлиги, тикувчилик ва пазандалик йўналишлари бўйича 5 та тўгарак ташкил қилиниб, шу кунга қадар 832 нафар ёшлар мазкур ўқув курсларни тамомладилар, ҳозирги кунда тўгаракларда 240 нафардан ортиқ ёшлар таълим олишмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 2018 йил январь-ноябрь ойлари давомида ҳудудда жойлашган тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ҳамда музейларга саёҳатлар ташкил этилиб, уларга 950 нафардан ортиқ фаол ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар жалб қилинди.

2018 йил март ойида Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши ташаббуси билан Mangit.uz сайти ўз фаолиятини бошлади.

2017-2018 ўқув йилида 4 нафар ёшлар етакчилари юқори лавозимларга тайинланди. 2 нафар ёшлар етакчилари Иттифоқнинг туман Кенгашига, 1 нафар ёшлар етакчиси “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси туман филиали раҳбарлигига, 1 нафари давлат бошқаруви органларига масъул лавозимларга тайинланди.

Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши томонидан маънавий-маърифий йўналишда 210 га яқин тарғибот ишлари, адабий кечалар, хайрия ишлари, фестиваллар ўтказилиб, уларга 18 минг 600 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Спорт йўналиши бўйича 330 га яқин тадбирлар ташкил этилиб, 2 минг нафар ёшлар жалб этилди.

2 минг 700 нафар ёшлар иштирокида 128 та тарғибот кечалари, минисессиялар, давра суҳбатлари ва акциялар ўтказилди.

“Камалак” болалар ташкилоти томонидан 2018 йил давомида 30 дан ортиқ кўрик-танловлар, 57 та адабий ва бадиий кечалар, 100 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилиб, 7 минг нафардан ортиқ ўсмирлар қамраб олинди.

“Камалак” болалар ташкилотининг иш фаолиятини жонлантириш мақсадида 3 нафар Сардорлар кенгаши аъзоларига велосипедлар тақдим этилди.

Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг энг яқин маслакдоши сифатида келгуси йилда ёшларга янада яқинроқ бўлиш мақсадида янги-янги режалар тузмоқда.

Маҳмуд Шерметов,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: