"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Amunews.uz веб-сайтининг Telegram’даги канали обуначилари сони минг нафардан ошди

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан ташкил қилинган Amunews.uz веб-сайтининг Telegram’даги @Amunewsuz канали обуначилари сони минг нафардан ошди.

Telegram статистикасини юритувчи @TGStat_Bot’дан олинган маълумотларга кўра, 2017 йилнинг охирида ташкил қилинган мазкур каналда шу кунгача 250 дан ортиқ постлар, 1 минг 900 га яқин фото ва 74 та видеоматериаллар эълон қилинган.
Постлар жами салкам 195 минг марта, ҳар бир пост эса ўртача 900 мартадан ортиқ кўрилган. Telegram фойдаланувчилари бир кунда каналга ўртача 5 минг 200 марта “назар солишади”.

Манғит шаҳрида рўй берган ёнғин ҳодисаси юзасидан расмий баёнотга ҳавола берувчи мана бу пост энг кўп – 8 минг 700 мартага яқин ўқилган. “Янги йил байрами арафасида Манғит шаҳрининг тунги кўриниши!” деб номланган мана бу пост эса қисқа муддатда (каналда эълон қилинганига 10 кун ҳам бўлмаган) энг кўп – 2 минг 700 мартадан ортиқ ўқилгани сабабли @TGStat_Bot томонидан каналдаги “энг машҳур” пост деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, amunews.uz веб-сайти 2012 йил 1 апрелдан фаолият олиб бормоқда. Сайт Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 0919-сонли гувоҳномаси билан оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтган.

Янгиликни бўлишинг: