"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Бугун Ўзбекистонда прокуратура органлари ходимлари куни нишонланмоқда

Юртимизда барқарор тинчлик ўрнатиш, аҳолининг осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш учун жиноят ва ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш борасида соҳада прокуратура ходимлари томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жиноятчилик, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўз самарасини бериб, уларнинг камайишига эришилмоқда.

Прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг саъй-ҳарактлари натижасида туманда умумий жиноятчилик 2018 йил декабрь ойида олдинги йилга нисбатан 111 тага ёки 47,2 фоизга камайди. Жумладан, унча оғир бўлмаган жиноятлар 80 тага (76,9 фоизга), оғир турдаги жиноятлар 12 тага (33,3 фоизга), ўта оғир жиноятлар 5 тага (62,5 фоизга) камайтиришга эришилди. Вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноятлар эса 7 тага – 43,7 фоизга, муқаддам судланганлар жинояти 11 тага –52,3 фоизга, маст ҳолда содир қилинган жиноятлар 7 тага - 58,3 фоизга, ишсизлар томонидан қилинган жиноятлар 42 тага – 64,6 фоизга камайган.

Шунингдек, ўғирлик жинояти 29 тага, яъни 55,7 фоизга, иқтисодий жиноятлар 9 тага, яъни 47,3 фоизга ҳамда автоҳодиса, ҳаётни хавф остида қолдириб ташлаб кетиш, қонунга хилоф равишда қурол сақлаш, гиёҳванд моддалар етиштириш кабилар билан боғлиқ жиноятлар 23 тага, яъни 40,3 фоизга камайишига эришилди.

Бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишда самарадорликка эришиш учун тизимли ва таъсирчан механизмлардан фойдаланиб, уларга имкон бераётган шарт-шароитлар ўрганишлар натижасида бартараф этилмоқда. Бу бўйича тегишли чора-тадбирлар қўлланилиб, қонунийликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ҳуқуқ-тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.

Бугун касб байрамларини нишонлаётган прокуратура ходимларини таҳририятимиз номидан қизғин қутлаймиз. Адолат ўрнатилишида жонбозлик кўрсатиб келаётган соҳа ходимларига қонунни ишончли ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли ишларида муваффақият тилаймиз.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: