"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Спортчи бобосига ўхшаган Суҳроб

Туман БЎСМда спортнинг эркин кураш йўналиши бўйича тўгарак ишлари 2018-2019 ўқув йилида ташкил этилган бўлиб, ўтган қисқа вақт ичида Эркин Давлатов мураббийлигида эркин кураш сирларини ўрганаётган ўқувчи-ёшлар кўплаб дўстлик учрашувлари ва турнирларда фаол қатнашиб юқори натижаларга эришмоқдалар.

Яқинда, 2018 йилнинг 27-29 декабрь кунлари Нукус шаҳрида эркин кураш бўйича “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишланган турнир ўтказилди. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Pеспубликасининг барча туманларидан турли вазн тоифаларидаги спортчилар иштирок этган турнирда 42 кг вазн тоифасида 36-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Суҳроб Бахтиёров фахрли 1-ўринни эгаллади ва турнир чемпионлигини қўлга киритди.

Суҳроб Бахтиёров туманимиздаги кўплаб спортчиларнинг устози, спорт фахрийси Бахтиёр Pажабовнинг неварасидир.

Яқинда яна бир неварам – Pустам Бахтиёров ҳам эркин кураш бўйича туман биринчилигида 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлди, – дейди Б.Pажабов фахр билан. – Оиламиз аъзоларининг барчаси ўзлари қизиққан спорт турлари билан мустақил шуғулланишади.

Биз фахрий спортчи Б.Pажабовнинг полвон неваралари келажакда туманимиз ва мамлакатимиз номини дунёга танитишларига ишонамиз.

Дилдора АБДУPАҲМОНОВА.

М.Шомуродов олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: