"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

2018 йилнинг 11 ойи давомида 26 минг 785 нафар фуқарога янги биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилди

Мамлакатимизда ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Президентимиз томонидан шу йил қабул қилинган «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартиби ўрнатилди.

Бугунги кунда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан профилактик тадбирлар кучайтирилиб, аҳолини паспортлаштириш, Ўзбекистон Pеспубликасидан чиқиш, унга кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш ва фуқароликдан чиқиш бўйича олиб борилаётган фаолият белгиланган тартибга кўра амалга оширилмоқда. Шунингдек, паспорт тизими қоидалари бузилиши ҳолатларига ҳамда ноқонуний миграция фактларига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитлар ўрганилиб, уларнинг олди олинмоқда. Туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан янги биометрик паспорт билан таъминлаш бўйича 2018 йилнинг 11 ойи давомида 27 минг 214 нафар фуқаронинг ҳужжатлари қабул қилинди. Шунга кўра 26 минг 785 нафар фуқарога Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тайёрланган янги биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилди.

Ундан ташқари, туман ҳудудида “Паспорт-виза” тадбири ўтказилиб, овул ва маҳаллалардаги 17 минг 68 хонадонда яшовчи 31 минг 588 нафар фуқаро паспорт тизими қоидаларига амал қилиниши юзасидан текширилди. Текширишлар натижасида 420 нафар фуқаро паспорт тизими қоидаларини бузиб яшаб юрганлиги аниқланди. Бу фуқароларга тегишли қонунга мувофиқ маъмурий жазо қўлланилди ва 38 млн.898 мингдан зиёд жарима ундирилди. Шунингдек, 2018 йилнинг 11ойи давомида бошқа туманларга кетган фуқаролар 480 нафарни, бошқа вилоятлардан келган фуқаролар 335 нафарни, вақтинча яшаш учун келган чет эл фуқаролари эса 1 минг 538 нафарни ташкил қилиб, уларнинг фуқаролиги тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига Ўзбекистон Pеспубликаси фуқаролигини қабул қилиш бўйича 50 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳужжат топширди. Шундан 15 нафар фуқарога Ўзбекистон Pеспубликаси ИИВнинг тегишли буйруғи талаблари асосида фуқароликка мансублиги аниқланиб, биометрик паспортлар берилди. Ўтган давр мобайнида бўлимга 37 нафар фуқаро фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини, 10 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистон Pеспубликасида яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларини топширди.

Бугунги кунда ноқонуний миграция, одам савдоси, халқаро терроризм, диний экстремизм, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалиши каби хавф-хатарларнинг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда. Фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бу борадаги жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

О.Худойберганова тайёрлади.

Янгиликни бўлишинг: