"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

КЕЛГУСИ ЙИЛДА МЕҲНАТ ЮТУҚЛАPИМИЗ ЯНАДА КЎПАЯДИ

2018 йил об-ҳаво шароити ёмон бўлишига қарамасдан биз қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари учун омадли, баракали йил бўлди, десак муболаға бўлмади. Чунки биз мазкур йилда барча экинларимиздан, айниқса пахтадан мўл ҳосил олишга эришдик.

Мен раҳбарлик қилаётган “Эрманов Ўрозбой” фермер хўжалиги ҳисобида жами 61 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, унинг 36 гектарини пахта экишга мўлжалланган ерлар ташкил этади.

Мазкур йилда биз шу ерларни пахта экишга тайёрлаш ишларини ўзларимизда синалган тажрибалар асосида ташкил этдик. Ернинг шўрини яхшилаб ювиш, далага маҳаллий ўғит ташиб чиқариш каби ишлар 2018 йилнинг дастлабки ойларидаёқ амалга оширилди.

Чигит экишдан бошлаб то ғўзанинг охирги парваришигача бўлган барча ишлар юксак агртехника қоидаларига асосан амалга оширилди.

Бизнинг пахтачиликдаги тажрибаларимиз, қолаверса фермер хўжалигимизда фидокорона меҳнат қилаётган 22 нафар пудратчиларимизнинг саъй-ҳаракатлари далаларимизда мўл пахта ҳосили етиштирилишига омил бўлди. Натижада биз бу йил шартномавий режамиздаги 77 тонна пахта ўрнига давлатга 144 тонна “оқ олтин” топширишга муваффақ бўлдик.

Мазкур йилда бизнинг ҳар бир гектар ердан олган пахта ҳосилимиз 40 центнерни ташкил этди. Биз бундай ютуқларимиз билан фахрланамиз.

Фермер хўжалигимиз аъзолари келгуси 2019 йилда янада кўпроқ муваффақиятларни қўлга киритишни ният қилмоқдалар. Биз албатта бунга эришамиз.

Гулимбой АҲМЕДОВ, “Эрманов Ўрозбой”

фермер хўжалиги раиси.

Янгиликни бўлишинг: