"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Шоҳжаҳон – умидли шахматчи

Шахматни ақл гимнастикаси, ўткир зеҳнлилар ўйини, деб аташади. Шахмат ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Инсоннинг ақлий камолотида унинг ўрни муҳим. Бироқ негадир спортнинг бошқа турларига қараганда шахмат билан шуғулланувчилар кам. Буни тўгаракларда шуғулланаётган болалар сонига қараб бемалол айта оламиз. Менинг назаримда бунинг асосий сабабларидан бири шахматда одамнинг қобилияти бошқа турларидагиларга қараганда дарров намоён бўлмайди, балки йиллар мобайнида шуғулланиш керак, қолаверса, шахмат мусобақалари футбол, волейбол, теннис ё бокс мусобақалари каби телевиденияда тўлиқ намойиш этилмайди, балки фақат хабар берилади. Хабар эса соатлар мобайнида мусобақаларни томоша қилгандагидек чуқур таассурот қолдирмайди ва ўзига одамни жалб қилмайди. Лекин қунт билан шуғулланган одам шахматда ҳам ўзлигини намоён қила олади. Фикримнинг исботи сифатида Олмазор маҳалласида яшовчи, ҳали мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Шоҳжаҳон Маматсолиевни айтишимиз мумкин. У 2018 йил 7 декабрда бўлиб ўтган Қорақалпоғистон чемпионатида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Умуман уларнинг оиласини шахматчилар оиласи десак, адашмаган бўламиз. Маматсолий ака ва фарзандлари шахмат билан мунтазам шуғулланишади, турли нуфузли мусобақаларда якка ҳолда ва оилавий иштирок этишиб, кўп бора совринли ўринларни эгаллашган. Невара Шохжаҳоннинг эришаётган ютуқлари эса барчамиз ибрат олгулик. Келгусида унинг юртимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қиладиган шахматчи бўлиб етишишини тилаб қоламиз.

Нурбек ОТАХОНОВ, ҚМУ талабаси.

Янгиликни бўлишинг: