"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

ДАСТУPДА ЁШЛАPГА УЛКАН ЭЪТИБОP ҚАPАТИЛГАН

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини мен жуда қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Менга айниқса, Дастурдаги олий таълим муассасаларига кириш истагидаги абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта ОТМга ҳужжат топшириш имкониятини берувчи норматив – ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши, 2019-2020 ўқув йили қабулидан бошлаб босқичма-босқич давлат хизматлари марказлари орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш тизимининг йўлга қўйилиши ҳақида ўқиб, жуда қувондим. Боиси, мен мазкур ўқув йилида 3-сонли Амударё академик лицейини тугатиб, олий ўқув юртига кириш учун интилаяпман.

Мен каби ёшлар учун бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш – талаба бўлиш имкониятини оширади.

Шунингдек, Дастурда иқтидорли ёшлар учун бакалавр босқичини жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасаларида олишини ташкил этиш тартиби белгиланиши ҳам ёшлар учун ўзлигини намоён этишларига шароит яратади. Дастур лойиҳасида ёшларга берилган бунингдек эътибор бизнинг зиммамизга улкан масъулият ҳам юклайди. Буни ҳар бир тенгдошим чуқур ҳис қилишини истар эдим.

Севара ИСМОИЛОВА,

3-сонли Амударё академик лицейи битирувчиси.

Янгиликни бўлишинг: