"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Қипчоқда "Обод қишлоқ" дастури доирасида 102 та уй-жойлар, 3,2 км. йўллар таъмирланди

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, аввало олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018 йилда 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан қишлоқда (маҳаллада) аҳолининг яшаш шароитларини босқичма-босқич тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқларнинг (маҳаллаларнинг) қиёфасини замонавийлаштиришга ва қишлоқ аҳолиси учун иш жойларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилиши белгиланган эди.

Муҳтарам юртбошимизнинг ушбу Фармони ва Қарорига асосан бизнинг “Қипчоқ” шаҳарчамиз ҳам “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди.

“Обод қишлоқ” дастурига асосан 2018 йилда шаҳарчамизда бир қанча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, шаҳарчамизда “Манғит сервис” МЧЖ томонидан 2 та тозаланган ичимлик суви сотиш шаҳобчаси қурилди, 102 та уй-жойлар, 3,2 км. йўллар таъмирланди, 6 та бозор инфратузилма объектларини қуриш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури маблағи ҳисобидан 2-сонли МТМ биноси жорий ва 11-сонли мактаб биноси мукаммал таъмирланди.

Бугунги кунда шаҳарчамизда кўп қаватли уйларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш, аҳолида суюлтирилган газ баллонлари ва кўмир билан таъминлаш ишлари ҳам жадал давом этаяпти.

Шаҳарчамиз қиёфасининг тубдан ўзгариб, аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалаётганлиги нафақат маҳаллий аҳолини, балки бу ерга ташриф буюрган барча меҳмонларда ҳам президентимиздан, давлатимиздан розилик кайфиятлари пайдо бўлаяпти.

Биз янги 2019 йилда юртдошларимиз ҳаётларида бундан-да кўпроқ ютуқлар ва қувончли кунлар бўлишга тилакдошмиз.

Нураддин ХОЛБАЕВ, “Қипчоқ” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси.

Янгиликни бўлишинг: